«Дон Карлос» операси премьераси бўлиб ўтди

«Дон Карлос» операси премьераси бўлиб ўтди

Жузеппе Верди афсонавий асари «Астана Опера» театри саҳнасида. Пойтахтда «Дон Карлос» спектакли премьераси бўлиб ўтди. Жаҳон классикаси дурдонаси сўнгги 40 йил ичида биринчи марта номдор итальян режиссёри Давиде Ливермор талқинида юртимиз санъатсеварларига тақдим этилди.

ДАВИДЕ ЛИВЕРМОР, ПОСТАНОВКАЧИ РЕЖИССЁР:

- “Дон Карлос” – доҳиёна опера, чунки у инсон қалби теранликларига олиб кирувчи саёҳатдан иборат. Жузеппе Верди бу асарни жуда мураккаб мусиқий мазмун билан тўйинтирган. Мазкур беназир операда туйғуларнинг энг нозик қирралари партитура орқали тақдим этилган.

Ижроси бениҳоя мураккаб бўлса-да, опера мазмунини англаш қийин эмас. У тарихий образлар билан тўла, бир асарнинг ўзида сиёсат ва эътиқод, изтироб ва макр-ҳийла, жавобсиз севги ва фожиали ўлим бир-бирига қўшилиб кетган.

Классик санъат билимдони Алан Бурибаев айтишича, «Дон Карлос»ни саҳнага қўйиш учун бой техник ва сценографик имкониятлардан ташқари юқори даражали маҳоратга эга ижрочилар таркиби ҳам зарур.

АЛАН БУРИБАЕВ, ПОСТАНОВКАЧИ ДИРИЖЁР:

- Ажойиб улкан оркестр, унга аталган жой ҳам етарлича кенг. Бундай кўламда қурилмаган кўплаб театрлар “Дон Карлос”ни қўйиш имконидан маҳрум. Бундан ташқари, бизда ажойиб ижрочилар бор. Бу асарда шунчаки куйлаш камлик қилади, бу ролларни ўйнаш оғир. Спектакль ҳатто бизнинг театр учун ҳам техник жиҳатдан мураккаб. Аммо унинг ижросини томоша қилган ҳар бир томошабин давр нафаси билан, 21-аср руҳиятида саҳналаштирилганига амин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур спектакль «Астана Опера» симфоник оркестри ва хори иштирокида ижро этилади. 

Фото: Хабар 24