Ўшда ТУРКСЎЙ фоторассомлари учрашуви ташкил қилинди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ТУРКСЎЙга аъзо давлатлар фоторассомлари учрашуви ташкил қилинди. “Ўш – Турк дунёси маданий пойтахти” дастури доирасида 16-марта ташкил қилинган фотография иши усталари анжуманида 9 мамлакат вакиллари қатнашди. Бир неча кун давомида улар Қирғизистон жанубий пойтахтидаги диққатга сазовор тарихий-маданий ва табиий жойлар билан танишиш ҳамда уларни фотографияларга муҳрлаш имконига эга бўлади. Фоторассомлар ўз ишини ҳисобот-кўргазмада намойиш қилади.  

АСҚАР ТУРҒАНБАЕВ, ТЮРКСЎЙНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ВАКИЛИ:

- Улар Ўшнинг маданий меросини, одамларини, бугунги, масалан, амалий санъатда яшаётган, ижод қайноғида яшнаётган жонли маданиятини суратга олади. Кейинчалик эса уларни ўз каналлари, веб-саҳифаларида намойиш қилади, бу нарсалар дунё бўйлаб реклама қилинади.

Фото: kabar.kg