«Астана Опера»да «Кончерто Барокко» спектакли премьераси бўлиб ўтди

«Астана балет» театрида «Кончерто Барокко» спектакли премьераси бўлиб ўтди. 1941 йилда яратилган бу асар бугунги кунгача жаҳоннинг етакчи театрлари репертуаридан жой олиб келяпти. Балетнинг ўзига хослиги шундаки, унда сюжет чизиғи йўқ. Спектакль костюмларда ҳам, декорацияларда ҳам минимализм билан ажралиб туради. Жорж Баланчиннинг бир актли балети постановкасини маэстро шогирди, француз хореографи Нанетт Глушак тайёрлади.

НАЗЕРКЕ АЙМУХАМЕТОВА, «АСТАНА БАЛЕТ» ТЕАТРИ ЯККАХОНИ:

- Бу балетни тайёрлашга атиги 2 ҳафта вақт берилди. Аммо Нанетт Глушак билан бирга ишлаш жуда енгил кечди. Чунки у ҳар биримизга ёрдам берди, биргаликда ишлади, нимадир нотўғри бўлганида муҳим маслаҳат ва кўрсатмаларини аямади.

ЗАУРЕ УМБЕТҚУЛОВА, «АСТАНА БАЛЕТ» БАЛЕТ ТРУППАСИ МУДИРАСИ:

- Биз классик репертуарни ҳам, нео-классикани ҳам, модернни ҳам ижро этамиз. Миллий блок мукаммал кўринишда тақдим этилган. Барча жанрларда ишлай олишга қодирмиз.

Фото: tengrinews.kz