Буюк Британияда «Осиё чўққилари» кўргазмаси ўтказиляпти

«Осиё чўққилари». Буюк Британияда шу ном остида илк бор кўргазма ўтказиляпти. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова ва Россия мўйқалам усталарининг 50 дан ортиқ ишлари намойиш қилинади. Картиналар пейзаж, экспрессионизм ва портрет жанрларида яратилган. Таъкидлаш жоизки, Лондонга 15 нафар қозоғистонлик рассом ҳам ўз асарларини жўнатган. Иқтидорли мусаввирлар қаторида Елена Фурса, Фариза Нурпанова ва Бибигул Смакова ҳам бор.

МАРАТ АХМЕДЖАНОВ, ЕВРООСИЁ ИЖОДИЙ ГИЛЬДИЯСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- 4 йилдан буён биз Марказий Осиё ижодкорларини бирлаштирамиз ва уларнинг ижодини кўргазмалар, концертлар, тақдимотлар воситасида Буюк Британия ҳудудида оммалаштирамиз. Жорий йил июнида бу ерда биринчи Евроосиё кинофестивали катта муваффақият билан ўтказилди. Ромфорд раҳбариятининг кўрсатган меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги, шарқий Лондонда яшовчи аҳолининг эътиборини ҳисобга олган ҳолда биз яна бир марта шу ерга келишга қарор қилдик.

ГУЛЗАДА ҲАМРА, «ОСИЁ ЧЎҚҚИЛАРИ» ГУРУҲИ АЪЗОСИ:

- Биз Марказий Осиёни рўй-рост кўрсатишни истаймиз, унда бўладиган рассомларни, уларнинг ўзгача нигоҳини намойиш қиламиз. Табиатимизни, кўчманчилар ҳаётни қандай тасвирлашларини кўрсатамиз.

Тадбир маҳаллий марказлардан бирида ташкил қилинди. Унга кунига 60 мингдан зиёд одам ташриф буюради. Демакки, Туманли Альбионда яшовчи кўплаб одамлар Марказий Осиё санъати билан таниша олади.

ЖОНАТАН ФРАЕР, ТАДҚИҚОТЧИ:

- Картиналарнинг кўпчилиги Марказий Осиёнинг лол қолдирувчи табиатини акс эттирган. Айниқса, виқорли тоғлар, ўрмонлар, қишлоқ манзаралари менга манзур бўлди. Мусаввирларнинг ишлари уларнинг ички дунёсини очиб бераётгандек туюлади.

Photo: assembly.kz