Пойтахтда “Вокал чизиқлари” номи остида хотира кечаси бўлиб ўтди

«Вокал чизиқлари». Пойтахтда шундай ном остида буюк опера қўшиқчиси Эрик Қурманғалиев хотирасига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Кам учровчи баланд эркак товушига эга санъаткор жўшқин концерт фаолияти билан шуғулланган. Жаҳоннинг етакчи саҳналарида қозоғистонлик артист опера ва яккахон дастурлар тақдим этган. Репертуарининг бир қисми  мусиқа кечаси дастурига киритилди. Эрик Қурманғалиев дўстлари ва ҳамкасблари жаҳон классикаси дурдоналари, шунингдек, юртимиз ижодкорлари асарларини ижро этдилар.

БАТИРЖАН СМАКОВ,     ҚОЗОҒИСТОН МИЛЛИЙ САНЪАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХОР ДИРИЖЁРЛИГИ КАФЕДРАСИ МУДИРИ:

- Ўз овози билан у рекордлар китобига ҳам кирган. Ҳатто Шнидке ҳам унга атаб асарлар ёзган. Бугунги кунда «Астана Опера» театрига Россиядан артист дўстлари ташриф буюрган. Таниқли пианиночи Александр Котовщиков,  Москва катта театри яккахони, сопрано Лариса Рудакова, шунингдек, икки нафар контр-тенорлар – Рустам Яваев ва Олег Рябец шу ерда. Ўйлайманки, бундай овозларни тинглашюртдошларимиз учун омад, қизиқарли имконият. Чунки контр-тенор овозлар жуда ноёб. Санъатсеварлар қадимий мусиқага ғарқ бўлади, киборона услуб ижросидан завқ олади... бугун буларнинг барчасини муҳтарам мухлисларимизга тақдим этяпмиз.

Фото: esquire.kz