Буюк Британияда Евроосиё маданияти ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Буюк Британияда Евроосиё маданияти ҳафталиги давом этмоқда. Фестиваль биринчи тадбири Абайнинг 175 йиллигига бағишланган мулоқотлар бўлди. Унда таниқли драматург, адабиётшунос ва таржимонлар иштирок этди. Қатнашчилар Абай Қўнонбой ўғли мероси нафақат Қозоғистон халқи, балки бутун инсоният учун қадрли эканлигини кўрсатиб ўтди. Мутафаккир исми-шарифи ва асарлари инглиз шоири, драматурги Шекспир ижоди билан ёнма-ён туради.

ЖОН ФАРНДОН, ЁЗУВЧИ:

- Абай жамият тараққиёти учун жуда кўп шижоат кўрсатди. Ўзидан сўнг улкан маънавий мерос қолдирди. Менинг фикримча, мазкур санада биз буюк инсон, унинг ижоди тўғрисида Ғарбда имкон қадар кўпроқ одам хабардор бўлиши учун интилишимиз керак.

Учрашувда Буюк Британия ва Қозоғистондан ташқари Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Молдовадан ижодкорлар ҳам иштирок этди. Ҳамюртларимиз буюк қозоқ шоири ва мутафаккирининг юбилей санаси қандай нишонланиши тўғрисида гапириб берди. Қозоғистонда бу сана муносабати билан деярли 500 дан зиёд турли даражадаги халқаро, республика, минтақавий тадбирлар ташкил қилинади.

БАҚТИГУЛ МАХАНБЕТОВА, ЕВРООСИЁ ИЖОДИЙ ГИЛЬДИЯСИ АЪЗОСИ, АДАБИЙ АГЕНТ:

- Абай ижодини адабиётшуносларгина эмас, бошқа соҳалар вакиллари ҳам ўрганяпти. Бу сафар Евроосиё маданияти ҳафталигида таниқли иқтисодчи Ўразали Сабден асарини тақдим этишга қарор қилдим, у Абай ижодини ўрганиб, адиб ижодини оммалаштириш орқали қандай қилиб Қозоғистонни янада юқори даражага олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида  китоб ёзган.

Учрашув ниҳоясида «Осиё чўққилари» тасвирий санъат кўргазмасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Лондон аҳли бир ҳафта давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова ва Россия мусаввирларининг 50 дан ортиқ ишларини томоша қила олади.

Фото: profilerussia.com