Чимкентда «Бекзат» фильми дастлабки кўрикдан ўтди

Чимкентда Қозоғистоннинг «Бекзат» фильми дастлабки кўрикдан ўтди. «Хабар» Агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган картина режиссёрлари Сидней Олимпиадаси чемпиони, боксчи Бекзат Саттарханов ҳаётини экранга олиб чиққан. У эрта, 19 ёшида автоҳалокат сабаб дунёдан кўз юмган. Мазкур асар спортчи ҳақидаги дастлабки автобиографик драма.

РИНАТ КЕРТАЕВ, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ёшлар йилида биз Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги кўмагида томошабинлар учун муносиб совға бўлган мазкур лойиҳани амалга оширишга қарор қилдик. Агарда Бекзат ҳаёт бўлганида келгуси йили 40 ёшга тўлган бўларди. 19 ёшида ҳам барча ёш спортчилар, боксчилар уни, унинг муваффақият формуласини ҳурмат қиларди.

Фильмда бош ролни ёш спортчи, кикбоксинг бўйича Қозоғистон чемпиони Самат Азимқулов ўйнади. Айтишича, мазкур ролга у жуда жиддий қараган.

САМАТ АЗИМҚУЛОВ, БОШ РОЛЬ ИЖРОЧИСИ:

- Бекзат болалигимдан мен учун намуна бўлган, у ҳақда кўпроқ нарса билишни истардим. Кичик ёшимдан «Бекзат Саттарханов ҳақидаги фильмда суратга тушаман», деб орзу қилганимни синфдошларим ҳам тасдиқлайди.  Ўша вақтларда мен ҳали 8-синфда ўқирдим. Бош ролни ижро этиш мен учун жуда катта шараф.​

Картина ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Томошабинлар мазкур фильмни мароқ билан томоша қилганини таъкидлайди. Эртадан бошлаб фильм мамлакатимиз кинотеатрларига чиқарилади.

Фото: Хабар 24