Марказий Осиё: Каштачилик санъати

Марказий Осиё: Каштачилик санъати

Марказий Осиё туркийзабон халқлари орасида ҳунармандчилик алоҳида ўрин тутади. Қардош мамлакатлар маданиятларига умумийликлар жуда кўп. Айниқса, қадимий нақшлар санъатида бу нарса яққол сезилади. Марказий Осиё минтақасида унинг илдизлари неолит ва бронза даврига етиб боради. Тарихий ёзма манбаларга кўра, бу орнаментлар камида икки ярим минг йиллик тарихга эга. Улитау ва Жасибайда топилган қадимий қоятош расмлари ҳам шундан дарак беради.  Улар шунчаки тарих изи эмас, халқнинг дунёқараши акс-садоси ҳисобланади. Ҳар бир нақшнинг ўз мазмуни бор, улар орқали ҳар бир халқнинг ўзига хослигини тушуниб етиш мумкин. Бугунги кунда мазкур санъатни ўзлаштириган ворислар қадимий анъаналарни давом эттиряпти. Шу билан бирга, ҳунармандлар замонавий йўналишларни ҳам ҳисобга оляпти. Уларнинг мақсади - орнаментлар воситасида миллий санъатни оммалаштириш.

ТАЗАБИКЕ САЛИЕВА, «ЖАЙХУН» ҚОРАҚАЛПОҚ ЭТНО-МАДАНИЯТ БИРЛАШМАСИ РАИСАСИ:

- Мана бу кўк кўйлакдаги нақш «Сирға ўймаси» дейилади. Биз айнан шу орнамент воситасида кўплаб бошқа халқлардан ажралиб турамиз. Бизга геометрик нақшлар бор. Қозоқ орнаментларида ўткир бурчаклар учрамайди. Бизникида  учрайди.

ДАНА АМАНШИНА, ЧЕВАР /ҚОЗОҒИСТОН/:

- Қозоқ халқида ҳар бир болага сингдириб бориладиган турли миллий санъат турлари бор. Масалан, ҳар бир қиз игна-ип ишлатишни билиши шарт. Бу санъат авлоддан авлодга мерос қолдирилади. Бугунги кунгача биз тўқиш, кашта тикиш, кўрпа-кўрпача, намат тикиш кўникмаларини сақлаб қолганмиз. Орнаментлар – миллий бренд. Мен миллий нақшларимиз туширилган, замонавий трендларга уйғун кийимлар тикишни ва миллий услубимизни халқаро даражага чиқаришни истардим.