"Астана Опера" театри янги мавсумини бошламоқда

«Астана Опера» театри таниқли пианиночиси ва бастакори Людвиг Ван Бетховеннинг муҳаббати ва ҳаёти сирлари тўғрисида беназир постановка тайёрлаяпти. Немис хореографи Раймонд Ребек раҳбарлигида ўтадиган спектакль премьераси келгуси йил бўлади. У буюк бастакорнинг 250 йиллигига бағишланган.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ,АСТАНА ОПЕРА ТЕАТРИ БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Бутун дунё бу санани нишонлайди, биз ҳам унга акс-садо берсак, яхши бўлади, деб ҳисобладик. Янги постановка режалаштирилган, мутлақо янги постановка, “Астана Опера”да махсус қўйилади. Уни февраль ойида ўтказишни режалаштирганмиз.

Таъкидлаш лозимки, еттинчи театр мавсуми пойтахт санъатсеварларини нафақат балет, балки опера премьералари билан ҳам хушнуд қилади. Шунингдек, Россиянинг икки шаҳрига гастрол сафарлари режалаштирилган. Тез кунларда эса  пойтахт театрида яна икки премьера кутилади: француз балетмейстери Ролан Пети постановкасида «Копелия» ва Жузеппе Вердининг таниқли операси - «Дон Карлос».

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ,АСТАНА ОПЕРА ТЕАТРИ БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Театримизнинг улкан режалари бор, умуман олганда, йилига иккитадан янги постановка қўйишни режалаштирганмиз. Ўтган, тўғрироғи, жорий йилда, мавсум ниҳоясида “Жизель”ни тақдим қилдик. Келгуси йил учун ҳам кўп қизиқарли нарсаларни режалаштирганмиз, насиб қилса, иккита премьера ўтади. Ниятимиз – қозоқ балетини бутун дунё танисин ва тан олсин, бизда ҳамма нарса янгича, ёшлик ифори уфуриб турибди, бизни тинглашлари, билишларини истаймиз.

Фото: astanaopera.kz