Нур-Султон шаҳридаги Қўғирчоқ театрига – 10 йил

Нур-Султон шаҳридаги Қўғирчоқ театрига – 10 йил

Нур-Султон Қўғирчоқ театри ўзининг ўн йиллигини нишонлашга ҳозирланмоқда. Юбилей сана муносабати билан пойтахтда жаҳоннинг энг кучли труппаларини жалб қилган ҳолда халқаро театр фестивали ўтказиш режалаштирилган. 2010 йилда тузилган ижодий жамоа қозоғистонлик ва хорижлик томошабинлар юрагини забт эта олди, кўп марта халқаро танловлар совриндори бўлди. Бугунги кунда театр репертуарида қадимий афсона ва эртакларнинг мамлакатимизда қўйилган постановкалари ҳам, хорижий оригинал асарлар ҳам бор. Бундан ташқари, санъаткорлар Италия ва Туркия жамоалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

ҚУРАЛАЙ ЕШМУРАТОВА, ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ БАДИИЙ РАҲБАРИ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ:

- Репертуаримизда 24 та постановка мавжуд. Улар турли ёшдаги томошабинларга мўлжалланган. Сўнгги 10 йил давомида фаолият юритаётган театримиз асосан болалар учун асарлар саҳналаштирганди. Аммо ҳозир катталар учун ҳам дастурлар тайёрлаяпмиз. 2015 йилда биз «Қуралай»ни қўйгандик. 2020 йилда эса 10 йиллигимиз муносабати билан яна бир фестиваль ташкил қилмоқчимиз.

Фото: astana.gov.kz