Қозоқ миллий хореография академияси ўқувчилари ўтган йили 16 та нуфузли мукофотни қўлга киритган

Қозоқ миллий хореография академияси ўқувчилари ўтган йили 16 та нуфузли мукофотни қўлга киритган

Қозоқ миллий хореография академияси ўқувчилари ўтган йили турли жаҳон танловларида 16 та нуфузли мукофотга сазовор бўлишди. Ёш балетмейстерлар 14 та халқаро танловда қатнашди. Германияда ўтган халқаро рақс фестивали, Италия ва Латвиядаги танловлар, Хитойда ўтган Лотин Америкаси рақслари биринчилиги шулар жумласидан. Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда академияда 525 нафар ёш артист таълим олади. Уч йил давомида олий ўқув юрти жаҳоннинг етакчи санъат университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ ХОРЕОГРАФИЯ АКАДЕМИЯСИ РЕКТОРИ:

- Биз кириш ва чиқиш мобиллигини таъминлаяпмиз, яъни бизга бошқа олий ўқув юртларидан талабалар келади, биз ҳам талабаларимизни етакчи ғарб билим масканларига юборамиз. Халқаро даражада ном қозонган мураббийларни мастер-класс ўтказиш учун чақирамиз. Ўтган йили биринчи марта бизнинг педагог Японияга мастер-класс ўтказиш учун борди. Жорий йилда бу анъана давом этади.