«Олтин одам» Туркияга борди

«Олтин одам»нинг дунё бўйлаб қизиқарли саёҳати давом этяпти. Бу сафар Қозоғистон буюк тарихий мероси шоҳиди Туркияга борди. Анқара шаҳридаги Анатолия цивилизацияси музейида «Буюк дашт: тарих ва маданият» кўргазмаси очилди.

АБЗАЛ САПАРБЕК ЎҒЛИ, ҚОЗОҒИСТОННИНГ ТУРКИЯДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Биринчидан, шу каби кўргазмалар орқали Қозоғистоннинг бой тарихий меросини оммалаштириш зарур. Иккинчи томондан, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама маданий алоқаларни кўрсата олиш жуда муҳим. Чунки Анатолия маданияти жуда бой. Шу билан бирга, Туркия тарихининг ҳам турли босқичлари мавжуд.

АРИСТАНБЕК МУХАМЕДИ ЎҒЛИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ:

- «Олтин одам» - жуда қадимий ва бой тарихимиз рамзи. Ва энг муҳими, «Олтин одам»нинг ушбу сафари бизга яққол кўрсатгани каби, мамлакатимиз, унинг бой анъаналари, бугунги кунгача эришилган ютуқларни тақдим этишда бундай тадбирлар хизмати катта. Давлат раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватлаши туфайли шу кунларда амалга оширилаётган фаолият туфайли биз буларни дунёга намойиш қила оламиз.

Анатолия цивилизациялари музейи – Туркиянинг етакчи тарихий музейи. Бугунги кунда унда турли даврларга оид 200 мингтача экспонат сақланади. Неолит, бронза даврига оид коллекциялар ҳам, қадимги Греция, Византия, Усмонлилар империяларига оид буюмлар ҳам бор. Уларни томоша қилиш учун жаҳоннинг турли қисмларидан сайёҳлар келади.   

КРИСТИНА СТЮАРТ, САЁҲАТЧИ /АҚШ/:

- 20 йилдан буён Америкада яшайман. Аммо аслида алматиликман. Бугунги кунда Туркияга сафарим мобайнида она ватаним экспонатларини томоша қилганимдан жуда мамнунман. Қозоғистон байроғига қараб, ватанимни соғинганимни ҳис қилдим.

ДЖЕЙС МЭНСОН, САЁҲАТЧИ /АҚШ/:

- Аввал Қозоғистон ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Кўргазмага келиб нафақат Анатолия, балки Қозоғистон тарихи билан ҳам танишдим.

Таъкидлаш жоизки, кўргазмада Қозоғистон Миллий музейидан олиб борилган 200 дан ортиқ экспонат тақдим этилган. Қимматбаҳо артефактлар 12 октябргача Анқара шаҳрида бўлади.

Фото: nsk.kp.ru