«Астана Опера» театрида «Жизель» балети саҳналаштирилди

Ажал устидан ғалаба қилган муҳаббат қудрати! Пойтахтда яхшилик ва ёвузлик беллашуви, оқ билан қора ўртасидаги фарқни рақс воситасида тасвирлаган жаҳон классик балети дурдонаси саҳналаштирилди.

«Астана Опера» театри репертуаридаги «Жизель» спектакли маҳаллий санъатсеварларни яна бир марта ҳайратга солди. 1841 йилда илк бора саҳнага чиққан асар шу кунгача тез-тез турли театр жамоалари томонидан янги ва янги шаклда тақдим этиб келинмоқда. Икки актдан иборат балет ўрмон парилари  ҳақидаги Генрих Гейне афсонаси асосида шаклланган. Сеҳрли  қизлар қиссасига бастакор Адольф Адан мусиқа яратган. Бу сафар ҳам азалий балетнинг янги қирралари намойиш қилинди. Фақат романтизм ёдгорлигига айланган қиссанинг ҳайратомуз шеърий руҳияти ўзгармади. Постановкачи балетмейстер – Алтинай Асилмуратова. Бир замонлар таниқли балеринанинг ўзи ҳам «Жизель» партиясини ижро этган.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, ПОСТАНОВКАЧИ БАЛЕТМЕЙСТЕР:

- Биз классик меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз кераклигини эшитиб улғайганмиз. Шунинг учун анъанавий балет - «Жизель» биз учун жуда қадрли. Бундай буюк асарни «Астана Опера» театри саҳнасида қўйишга узоқ тайёрландик. Ва бу кунни сабрсизлик билан кутдик. Шу билан бирга, асар романтик руҳиятини сақлаб қолиш ҳамда томошабинларга етказиш учун постановкачи рассомлар, бутун жамоа билан бирга жуда кўп меҳнат қилдик. Ва буни уддалай олдик, деб ҳисоблайман.  

Фото: Хабар 24