Пойтахтда “Astana Media Week” иккинчи куни ўтмоқда

Пойтахтда “Astana Media Week” иккинчи куни ўтмоқда

Пойтахтда “Astana Media Week” иккинчи куни ўтмоқда. Бугун экспертлар реклама ва ОАВ ривожи ҳақида сўз юритади. Кун давомида мамлакат реклама бозори, маркетинг ҳақида афсоналар ва бошқа кўплаб мавзуларда мастер-класс ва тренинглар бўлиб ўтади.

АЛП ТАНИР, ТУРКИЯЛИК БОШ ПРОДЮСЕР:

- Бутун дунёда телевидение томошабин томонидан кўнгилочар восита ўлароқ қабул қилинади. Лекин қозоғистонликларнинг аксарияти ҳали ҳам телевизорни ахборот олиш учун ёқади. Ўйлайманки, Қозоғистон телевидениеси ривожи шу йўлдан боради. Кўнгилочар йўналишдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш жуда муҳим. Булар - ток-шоу, сериаллар, оғир иш кунидан сўнг одамнинг ҳордиғини чиқарадиган ҳар қандай томоша.

Шунингдек, бугун “Хабар” Агентлиги янги мавсумининг расмий тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Турли жанрдаги фильм ва сериаллар, турфа мавзудаги дастур ва лойиҳалар, ток-шоу ва бошқа кўплаб жиҳатлар намойиш этилади. Таъкидлаймиз, «Хабар» Агентлиги сифати ва контентига ҳар қандай кинокомпания ҳавас қилса арзийди. Айни шунинг учун унинг маҳсулотлари Россия, Хитой, Монголия, Татаристон ва Ўзбекистонда бажонидил сотиб олинади. 

ДИНАРА АБАКАЕВА, “ХАБАР” АГЕНТЛИГИ” АЖ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА ДИСТРИБУЦИЯ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

- Жорий йилда хорижий маҳсулот учун ёпиқ бўлган ўзбек бозори биздан учта сериал хирд қилди. Булар – “Она юраги”, “Опа” ва “Оға” фильми. Улар ўзбек телетомошабини томонидан илиқ қабул қилинди. Рейтинг жуда юқори бўлди.

Эслатамиз, “Astana Media Week”да 60 дан зиёд маҳаллий ва хорижий медиа-саноат топ-менежерлари қатнашмоқда. Бу ўтган йилгидан сезиларли равишда кўп. Умуман, форум икки мингга яқин меҳмонни ўзида жамлади. Эслатамиз, тадбир эртага ҳам давом этади, якуний кун мавзуси – масс-медиа контенти.

Фото: express-k.kz