Москвада Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтади

Москвада Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтади

Москвада Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтади. Москвалик томошабин эътиборига 2 та миллий фильм намойиш этилди. Улардан бири – америкалик режиссёр Жефф Веспанинг “Амре” фильми. Фильм туғма истеъдодли қозоқ фарзанди Амре Кашаубаевнинг ёрқин, аммо қисқа ва сирли якун топган ҳаёти  ҳақида ҳикоя қилади. Яна бир картина – режиссёр Рустем Абдрашевнинг «Қозоқ хонлиги. Олтин тож» тарихий трилогияси иккинчи қисми.  

РУСТЕМ АБДРАШЕВ, РЕЖИССЁР:

- Замонавий томошабин қаршисига қиссагўйлик йўли, услубидан бордик. Катта, мураккаб иш амалга оширилди. Биринчи серия, биринчи мавсум интернетда жуда катта муваффақият қозонди, Ёқутистондан Истанбулгача, Грециядан Арманистонгача бўлган ҳудуддаги томошабин кўрди, шундай экан, ўйлашимча, ҳар қандай халқ тарихи, агар у яхши ишланса, одамлар уни билиши, кўриши, эшитишига арзийди.

Фото: inform.kz