Пойтахтда тўламетражли “Қаламкаш” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди

Пойтахтда тўламетражли “Қаламкаш” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди

Пойтахтда тўламетражли “Қаламкаш” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди. Картина «Хабар» Агентлиги буюртмасига биноан ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги кўмагида суратга олинди. Фильм ғояси “Маънавий янгиланиш” дастури ва “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи доирасида яратилди. Таъкидлаймиз, киноасар ўтган аср 70-80-йилларидаги шоиру адиблар ҳаёти-фаолиятига бағишланган. Воқеалар томошабинни ўша даврдаги Олма-Отага етаклайди. Ўша пайтдаги Қозоғистон ССР пойтахтига оид архив тасвирлари картинага ўзига хос колорит бахш этган. Муаллифлар айтишича, фильм реал воқеаларга асосланган.

РИНАТ КЕРТАЕВ, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ» АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Воқеалар машҳур “Қаламкаш” кафеси деворлари ортида кечади, бу ерда одатда таниқли маданият, санъат, адабиёт арбоблари йиғилган, жамиятнинг глобал масалалари, қозоқ халқи ва қозоқ адабиётининг асосий муаммолари муҳокама қилинган. Афсуски, Шўро даврида тақиқ ва цензура кўп эди, доим ҳам очиқ майдонларда қандайдир долзарб масалалар, қозоқ миллий адабиёти трендларини муҳокама қилиб бўлмаган.

СЕРЖАН ЗАКЕР ЎҒЛИ, ФИЛЬМ СЦЕНАРИЙЧИСИ:

– Ўша вақтнинг кўп ёзувчилари қозоқ адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган. Қаҳри қаттиқ совет цензурасига қарамай, Есенберлиннинг «Кўчманчилар», Сулейменовнинг «АЗ ва Я» асарлари дунё юзини кўрди. Яъни улар ўша давр қурбони бўлган.

Таъкидлаймиз, фильм премьераси Қозоғистон кинотеатрларида 12 сентябрда бўлиб ўтади. «Хабар» телеканали эфирида эса картина декабрда намойиш этилади. Бундан ташқари, агентлик лойиҳанинг сериал версиясини ҳам тайёрлашни режалаштирган.