“Жаннат Бақтай таклиф этади” концерти

«Жаннат Бақтай таклиф этади». Машҳур опера қўшиқчиси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист мамлакат бош опера майдонида яккахон концертини тақдим этади. Жаннат Бақтайнинг ижодий кечаси саҳнадаги 30 йиллик юбилейига бағишланган. Машҳур қўшиқчи хор жамоаси ва “Астана Опера” симфоник оркестри жўрлигида ижро этади. Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар Темиржан Ержанов ҳамда Абзал Муҳитдинов дирижёрлик қилади. Шунингдек, томошабин оқшомда Москванинг “Янги опера” театри яккахони Ярослав Абаимов, республикада хизмат кўрсатган арбоб Медет Чўтабаев, Сундет Байғўжин ва Азамат Желтирғузов қўшиқларидан ҳам баҳраманд бўлади.

ТЕМИРЖАН ЕРЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ, ДИРИЖЁР:

- Бу жуда катта концерт, унга пухта тайёргарлик кўрдик, дастуримиз жуда ранг-баранг. Турли опера ва оперетталардан катта номерлар бор. Шунингдек, кичкина фортепьяно концерти ҳам бўлади, унда мен ижро этаман. Қолаверса, Жаннат Бақтай таклиф этган кўплаб яккахонлар ўз ансамбллари билан чиқади. Бу, бир томондан, анъанавий концерт, бошқа томондан эса, ўзига хос бир опера гала-концерти.

Фото: astanaopera.kz