Абиш Кекилбоевнинг 80 йиллик юбилейи халқаро даражада нишонланади

Абиш Кекилбоевнинг 80 йиллик юбилейи халқаро даражада нишонланади

Машҳур ёзувчи Абиш Кекилбоевнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган халқаро конгресс Ақтауда бўлиб ўтади. Тадбирни 10-12 октябрь кунлари ўтказиш режалаштирилган. Халқаро миқёсда ўтказиладиган ушбу тадбирга Россия, Япония, Германия, Туркия ва бошқа давлатлардан меҳмонлар ташриф буюради. Байрам тадбирлари маданий марказда Абиш Кекилбоев номли тарих-ўлкашунослик музейи очилиши билан бошланади. Шунингдек, шаҳарда қозоқ адабиёти ва маданиятининг атоқли вакилига бағишланган ёдгорлик ўрнатилади. Шуни ҳам айтиш керак, Абиш Кекилбоевнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар 6 декабрда ҳам давом этади, бу сафар республика пойтахти – Нур-Султонда бўлиб ўтади. 

КАНИБЕК ЖУМАШЕВ, МАНҒИСТАУ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

– Бу - Абиш Кекилбоев иккинчи ҳаётининг бошланиши. Шу байрамдан эътиборан биз Абиш Кекилбоев оламини англаш ва уни бутун атрофга, мамлакатимизнинг барча аҳолисига тарғиб қилишни бошлаймиз. Шунинг учун тадбирлар 19 октябрдан старт олади.

Фото: inform.kz