Қозоғистон фильмларининг Швециядаги фестивали

Қозоғистон фильмларининг Швециядаги фестивали

Стокгольм аҳли қозоғистонлик режиссёрлар суратга олган  бир неча энг яхши фильмни бир вақтнинг ўзида томоша қилиш имконига эга бўлди. Швецияда юртимиз кинофильмлари фестивали бўлиб ўтди. Кўпни кўрган тажрибали европалик томошабин эътиборига турли жанрларда суратга олинган 8 та фильм ҳавола этилди. Бу «Музбалақ» анимацион фильми, Ерлан Нурмухамбетовнинг «Ёнғоқ дарахти» ва Ақан Сатаевнинг «Онага йўл» киноасарлари. Намойиш этилган фильмларнинг аксари нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Ташкилотчилар фикрича, улар барчаси Қозоғистон кино саноати салоҳияти ва имкониятларини тўлақонли баҳолаш имконини беради. Охирида «Қозоқфильм» кино студияси, Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Швециядаги элчихонаси ҳомийлигида Швециядаги қозоғистонлик ёшлар ассоссиацияси чиқди.

Фото: juldyz.kz