Янги концерт: “ Назокатли контрабас садоси остида…”

Янги концерт: “ Назокатли контрабас садоси остида…”

“Назокатли контрабас садоси остида…”. “Астана Опера” театри кичик залида чолғу кечаси ташкил этилди, унда тингловчиларга мазкур мусиқа асбобининг  ўзига хос тембри ва кенг имкониятлари тақдим қилинди. Одатдаги равишда каби, овозига кўра энг паст чолғу асобби соло сифатида тақдим қилинди. Оқшомда Жованни БоттезИни, Франка ПрОто, Ружеро ЛеонкавАлло, Мануэля ПонсЕ, ва, албатта, қозоқ мусиқаси классиги Ғазиза Жубанова композициялари ижро этилди. “Астана Опера” оркестри ва концерт меҳмони, халқаро танловлар иштирокчиси Алмас Байғўжин ушбу кеча давомида беқиёс маҳоратини намойиш қилди.

АЛМАС БАЙҒЎЖИН, КОНТРАБАС ИЖРОЧИСИ:

- 18 асрга оид ижро устаси, буюк контрабасчи Жованни БоттезИни асарлари тақдим этилади. У контрабас учун скрипка, оркестр билан дуэтлар ижод қилган. Мазкур асар контрабас имкониятларини шу қадар очиб кўрсатадики, у ҳатто скрипка билан ҳам бемалол рақобатлаша олади. Ижро давомида иккилик ноталар, арпежио, ва ҳатто жадал пассажлар ҳам учрайди, улар тўрт октавагача чиқиши мумкин, баъзи сонияларда скрипка контрабасга қараганда анча паст “сайраётган”дек туюлади.

Фото: vsluh.ru