Қозоғистон пойтахтида Осиё давлатлари ёзувчилари форуми ўтказилади

Қозоғистон пойтахтида Осиё давлатлари ёзувчилари форуми ўтказилади

Эртага Қозоғистон пойтахтида Осиё мамлакатлари ёзувчилари форуми иш бошлайди. Тадбирда жаҳоннинг 44 мамлакати вакиллари иштирок этади. Шу жумладан, адабиётшунослар, нуфузли халқаро мукофотлар совриндорлари, ёзувчилар уюшмалари раҳбарлари, ноширлар ташриф буюради. Носирлар, драматурглар, романнавислар адабий жараёнлардаги жаҳон трендларига оид энг долзарб масалаларни муҳокама қиладилар. Қозоғистонлик шоир Бауиржан Жақип айтишича, бу борада жаҳон трендларига риоя этиш жуда зарур.

БАУИРЖАН ЖАҚИП, ҚОЗОҒИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бугунги кунда адабий агентлар тармоғини ривожлантириш зарурати пишиб етилди. Бу менежерлар муаллиф ижодини кузатиб боради ва унинг лойиҳаси ғоядан бошлаб китоблар пештахтасигача етиб боришини таъминлайди. Маслаҳат беради, ўқувчилар фокус гуруҳларини тўплайди. Шунда сифатли асарлар сони етарлича кўпаяди. Мен бунга ишонаман.

Бауиржан Жақип ўз асарларини умумжаҳон тармоғи кенгликларида чоп этади. Унинг ижтимоий тармоқларда минглаб обуначиси бор. Бугунги кунда у ҳамкасбларига ўзидан ўрнак олишни маслаҳат беради: ижодни оммалаштиришнинг замонавий усулларини ўзлаштириш зарур. Зеро, бу ҳам замон талаби. Шуни ҳам айтиш керакки, эртага иш бошлайдиган форум ёзувчиларга нафақат ўқувчилар аудиторияси билан мулоқотда янги шакллардан фойдаланишга оид тажриба алмашиш, балки Осиё минтақасида жойлашган мамлакатлар ўртасида адабий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам имкон яратади.