Қозоғистон Биринчи Президенти жамғармаси истеъдодли қозоғистонликларни қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон Биринчи Президенти жамғармаси истеъдодли қозоғистонликларни қўллаб-қувватлайди

Қозоғистонлик мусиқачилар Европани забт этмоқда. Мамлакатимизнинг “Астробони” дастаси Сан-Маринода иккита яккахон концерт бериш ва жаҳонда таниқли бастакор Жон Кенни мастер-классларида қатнашишдек нодир имкониятга эга бўлди. Мазкур мақсадга эришишда квартетга мамлакатимиз Биринчи Президенти жамғармаси ёрдам кўрсатди.

ҚАЙРАТ ЕГИМБАЕВ, «АСТРОБОНИ» ДАСТАСИ ЯККАХОНИ:

- Тревел-грантларижодкор ёшлар хорижий мамлакатларда ўзини кўрсата олиши учун яхши имконият. Биз учун Сан-Марино иккинчи минорасида санъатимизни кўрсатиш имкони туғилдибу – биринчи концерт. Иккинчи концертимиз тонгги 6 да бошланди. Тромбонда куй чалувчи таниқли бастакор, ўзига хос санъаткор, новатор Жон Кеннидан мастер-класс олдик.

Олти йил давомида фаолият кўрсатиб келаётган “Астробони” гуруҳидаги ёш квартет аъзолари - Фархад Булатов, Радмир Мадяров, Алмас Сағимбаев ва Қайрат Егимбаевнинг деярли ҳар куни репетиция билан бошланади. Мусиқачилар ўз чолғу асбоблари – тромбонларда куй ижро этиш техникасини такомиллаштириб, чархлайдилар, шунингдек, янги репертуар тайёрлаш билан банд бўладилар. Зеро, шунчаки импровизация санъатини намойиш этиш етарли эмас, санъаткорлар мазкур қадимий пуфловчи асбобга бўлган қизиқишни қайта уйғотишга ҳисса қўшиш истагида.

ФАРХАД БУЛАТОВ, «АСТРОБОНИ» ДАСТАСИ  БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Биз ўз санъатимизни, тромбонни, тромбон учун ёзилган мусиқани оммалаштириш билан шуғулланамиз, қандайдир янгиликлар кашф қиламиз. Қозоғистоннинг маълум бир соҳаларда брендга айланган мусиқачилари кўп. Биз учун эса айнан тромбончилар, пуфловчи асбоблар ижрочилари шаклида ватанимизнинг яна бир брендини яратиш жуда муҳим. Чунки биз дунё санъатига янги нарсалар тақдим эта оламиз. Бизда жуда ўзига хос мусиқачилар бор, уларни бемалол жамоаларга тўплаш мумкин, биргаликда қизиқарли дастурлар тайёрлаб, ижро эта оламиз.

Таъкидлаш жоиз, Биринчи Президент жамғармасининг тревел-грантлари 2008 йилдан буён тақдим этиб келинади. Ушбу ташкилот ёрдами билан 120 дан ортиқ қозоғистонлик ўз ғояларини рўёбга чиқара олди. Улар хорижда таълим олди ва йирик халқаро кўргазмалар, концертларда иштирок этди.

Фото: presidentfoundation.kz