Ақтауда ҳунармандлар маркази барпо этилади

Ақтауда ҳунармандлар маркази барпо этилади

Буюк Дашт ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва янада ривожлантириш. Бу – ақтаулик чеварларнинг асосий мақсади. Улардан бири - Медина Ўразғалиева. 60 йилдан кўпроқ умрини ўтов учун анжомлар яратишга бағишлаган. Унга бутун Қозоғистондан буюртмалар келади. Чевар эсда қоларли буюмлар яратади. Яқинда у ўтов учун миллий услубда ўзига хос чироқ тайёрлади. Ўз истеъдоди туфайли Медина Ўразғалиева амалий санъат танловларида кўп марта энг яхши деб топилган.

МЕДИНА ЎРАЗҒАЛИЕВА, АМАЛИЙ САНЪАТ УСТАСИ:

Кўпчилик шунча маҳсулотни бир ўзим қилишим мумкин эмаслигини айтади. Дастгоҳда икки қўлда тўқийман ва ўтов учун бир йўла икки буюмни қила оламан. Нақшларни турли усулларда, турли асбобларда тикаман. Чалкашиб кетмаслиги учун уларни ажратаман.

Намат устаси Ауэс Сағинаева кўҳна ҳунарни қайта тиклади. Туя юнгидан қўлда нодир маҳсулотлар тайёрлайди. Бугунги кунда у ўрганишни истаганларга ўз билганини ўргатади. Унинг тикиш-бичиш курслари ҳудудда машҳур. «Алтин Оймақ» миллий танлови доирасида Ауэс Сағинаева қўшимча мастер-класс ўтказади.

АУЕС САҒИНАЕВА, ЧЕВАР:

- Тикувчилик курсимизни бир ойда 30 аёл битирди. Бу вақт мобайнида улар ўзларини кўрсата олди, натижалар аъло даражада. Кўриниб турибдики, улар аждодлардан қолган кўҳна усулларни ўрганиш истагида. Умуман, истовчилар анчагина.

Яна икки чевар, Аккумис Коспаева ҳамда Калекеш Жусипова қозоқ ўтовини тайёрлашдек ноёб техникани ўзлаштирган. Миллий амалий санъатни келажакда ҳам асраб қолиш учун ҳудудда эндиликда ҳунармандлар маркази барпо этиш кўзланган. Бу, дея таъкидлайди мутахассислар, сайёҳ жалб қилишга ҳам ёрдам беради.

Фото: lada.kz