Пойтахтда Миллий ўйинлар фестивали бўлиб ўтди

Пойтахтда Миллий ўйинлар фестивали бўлиб ўтди

Мантиқни, эпчиллик ва креатив фикрлашни ривожлантиради, зерикишдан халос қилади. Миллий ўйинлар – ҳар бир халқ маданиятининг ажралмас қисми ва бойлиги. Қозоғистон пойтахтида 15 дан зиёд этномаданий бирлашмалар ўз беллашувини намойиш қилган фестиваль бўлиб ўтди. Улардан ҳар бири миллатнинг маълум бир ижтимоий-маданий жиҳатини ифодалаш билан бирга, унинг тарихи, ривожини ҳам кўрсатиб беради. Республикада яшаётган халқлар ўз анъаналарини унутмайди, жумладан, ўйинларини ҳам. Бошқирдлар, масалан, ёстиқ жанглари билан машҳур, арман ва озарбайжонлар дунёга нардани ҳадя қилган. Шарқ халқлари орасида бошқа қизиқарли ўйинлар ҳам учрайди. Мисол учун, корейслар кўпинча “Хато” ўйнайди, бу ўйин уларга Япониядан келган.

ТАМАРА ШЕГАЙ, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ КОРЕЙС ДИАСПОРАСИ ВАКИЛАСИ:

– Хато халқимиз орасида жуда кенг тарқалган. Этник муҳитимизда ҳам. У шовқин-сурон билан ўйналади, пасьянс усулида ҳам ўйин кўрсатиш мумкин. Хато Японияда пайдо бўлган, у ерда уни “рангли қарталар” деб аташади.

Фестивалда кўҳна қозоқ ўйинлари ҳам намойиш этилди. Меҳмонлар учун ошиқ отиш бўйича махсус мастер-класс ўтказилди.

Фото: assembly.kz