“Алвон елканлар” мюзикли премьераси “Астана Опера” саҳнасида

“Алвон елканлар” мюзикли премьераси “Астана Опера” саҳнасида

Мустаҳкам ишонч ва ҳар нарсани енгувчи орзу ҳақидаги театр эртаги. “Астана Опера” театри саҳнасида “Алвон елканлар” мюзикли премьераси бўлиб ўтди. Александр Грин қаламига мансуб афсонавий муҳаббат романтик ҳикоясини пойтахт саҳнасида Қарағанди мусиқали комедия академик театри труппаси маҳорат билан ижро этди.

АМАНТАЙ ИБРАЕВ, ҚАРАҒАНДИ МУСИҚА АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИК ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Мазкур мюзикл зарурият сифатида вужудга келди, чунки бугунги кунда мусиқали театр санъати кенгликларида бу энг талабгир жанр ва “Алвон елканлар” энг оммабоп мюзикл. Уни саҳналаштириш учун мусиқали театр санъати соҳасида етакчи режиссёр Сусанна Цирюк таклиф қилинди. Биз билан яна мюзиклда улкан тажрибага эга беназир балетмейстер Морозов ҳам ишлади.

Замонавий рақс санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида жамлаган ёрқин хореографик композициялар мусиқали спектаклнинг ҳақиқий безаги бўлди. Пойтахт театри саҳнасининг техник имкониятлари эса батафсил ўйланган костюмлар билан бирга томошабин ўша давр муҳитига киришига замин яратди.

ВИКТОР ИГУШКИН, ҚАРАҒАНДИ МУСИҚА АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИК ТЕАТРИ ЯККАХОНИ:

-  Бу катта опера ва мамлакат бош саҳнаси, фақат мусиқали театр актёри учун эмас, барча театрдагилар учун катта шараф, масъулият. Эгль партиясини ижро этаман, бу дарбадар киши бўлиб, у бош қаҳрамонни бутун спектакль давомида олиб юради.

Таъкидлаймиз, Қарағанди мусиқали комедия театри репертуарида 300 тача асар бор. Труппа ижодий салоҳиятини репертуар ранг-баранглиги ҳам кўрсатади: замонавий мусиқали постановкалар, жаҳон классик опереттаси дурдоналари. Шундайлардан бири – таниқли венгер композитори Имре Кальманнинг “Баядера” асари бўлиб, Қарағанди театри актёрлари уни ҳам пойтахт саҳнасида ижро этади.

Фото: elorda.info