Қозоғистон Миллий музейида тез орада мультимедиали зал очилади

Қозоғистон Миллий музейида тез орада мультимедиали зал очилади

Тарихий коллекцияларнинг замонавий шаклдаги тақдимоти. Қозоғистон Миллий музейида мультимедиали 3-Д зал очилишига тараддуд бормоқда. Рақамли майдонча музей меҳмонлари Буюк дашт қадимий солномаларига янги ахборот технологиялари орқали шўнғишига йўл очади.

Меҳмонларни учта: қозоқ, рус ва инглиз тилларидаги виртуал консультант қарши олади. Ўч ўлчамли гид зални томоша қилиш қоидаларигина эмас, хавфсизлик техникаси билан ҳам таништиради. Кейин музей гиди 3-Д панорамаларда экскурсия ўтказади, уларда рақамли шаклда тарихий экспонатлар ва ноёб маданият ёдгорликлари билан танишиш мумкин.

 МАДИНА ИБРАЙИМ, ҚР МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ЭКСКУРСОВОДИ:

- Бу ҳудудда кузатиш учун махсус дисплей ва шунингдек, touch-пад ҳам бор. Улар ўзаро боғланган, олтин ва кумуш тақинчоқларнинг катта қисмини, бронза, темир ва картиналарни узатади, яна Қозоғистон Республикасининг диққатга сазовор тарихий жойлари бўйлаб 3-Д-тур  ҳам бор.

Яна бошқа замонавий ускуна - махсус қалпоқ ва виртуал реаллик кабинаси кўмагида Қозоғистоннинг турли табиий объектлари ва муқаддас жойлари бўйлаб ажойиб саёҳатга отланиш мумкин. Миллий музей меҳмонлари том маънода ўтмишга кўчиб ўтишлари ва юртимиз ҳудудида аввал мавжуд бўлган тамаддунлар маданияти билан тўқнаш келиши мумкин.

МАДИНА ИБРАЙИМ, ҚР МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ЭКСКУРСОВОДИ:

- Бундан ташқари, бошқа томондан бизда шундай махсус жетлар бор, яъни қалпоқли машиналар, улар кўмагида виртуал реалликда тур ўтказиш мумкин. Ва яна якуний қисм. “Кейф” деб аталган технология,  у деворлар юзасига махсус тасвирларни узатади, хонада уч тилдаги аудиоқатор, яъни ҳаракатланувчи график тасвирлар мавжуд.

240 квадрат метр майдондаги зал кўргазмалар, таълимий дастур ва илмий-тадқиқот ташаббуслари ўтказиш учун мўлжалланган. Виртуал турлар, шарсимон 3-Д панорамалар, интерактив китоблар. Бу барча рақамли имкониятлар мамлакат бош музейига хорижий сайёҳларни жалб қилишдан ташқари, ёш, ўсиб келаётган авлодни юртимиз тарихига яқинлаштириш имконини беради.   

МАДИНА ИБРАЙИМ, ҚР МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ЭКСКУРСОВОДИ:

- Мақсадимиз айнан шу, ёшларни, жумладан, мактабгача ва мактаб ёшидагиларни  жалб қилиш, уларда боғлиқлик бўлиши, авлодлар орасида ришта бўлиши учун. Яъни катта авлод ҳам янги технологиялар билан танишсин, алоқада бўлсин.

Таъкидлаш керак, Миллий музей мультимедиали залининг расмий очилиши 29 августга кўзланган. Тадбир Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни арафасида бўлиб ўтади.

Фото: strategy2050.kz