Нур-Султонда «Омадли билет» фестивали ўтказилади

Нур-Султонда «Омадли билет» фестивали ўтказилади

Қозоғистон ва Россия ёшлари пойтахтда учрашишди. Нур-Султон шаҳрида “Омадли билет” ёшлар театрлари иккинчи халқаро фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда икки давлатнинг бешта ҳаваскор театри иштирок этди. Фестиваль ижодий жамоаларга ўз фаолиятини намойиш этиш ва янги даражага кўтарилиш имконини бериш билан бирга тажриба алмашиш учун ҳам замин яратади, деб таъкидлайди ташкилотчилар. Шуни ҳам айтиш керак, тадбир Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги ҳамда пойтахтда иш юритаётган Россия фан ва маданият маркази ёрдами билан «Современник» халқ ёшлар театри томонидан ташкил этилди.

БАУРЖАН ТЎҒИЗБАЙ, ТАШКИЛОТЧИ:

 - Ўтган йили биз тадбир очилишини «Алиса мўъжизалар мамлакатида» услубида ташкил қилгандик. Бу йил эса анча анъанавий шаклда бўлди. Иштирокчилар ёши мутлақо чекланмаган, кичкина болалардан иборат жамоалар ҳам, артистлари 30 ёшгача бўлганлар ҳам бор.

АЛЕКСАНДРА БЕБЕНИНА, «ЛЕС ЧУДЕС» ТЕАТРИ АКТРИСАСИ:

 - Тадбир давомида янги одамлар билан танишиш мумкин. Қандайдир ижодий, ижтимоий ривожланиш имкони туғилади. Масалан, ўтган йили мастер-классларда қатнашганмиз, театрлар билан мулоқот қилганмиз. Бир гап билан айтганда, тажриба оширгандик.

Фото: zhastar-theatre.kz