«Астана Балет» театри янги мавсумини Ўзбекистонда бошлайди

«Астана Балет» театри янги мавсумини Ўзбекистонда бошлайди

“Астана Балет” янги мавсумини Ўзбекистонда гастроль сафари билан очади. Қозоғистонлик артистлар Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида чиқиш қилади. “Астана Балет” жамоаси ўзбек томошабинини ўз репертуаридаги энг яхши асарлар билан мамнун қилади: бу  “A Fuego Lento” бир актли балети, Григоровичнинг «Севги афсонаси» спектакли ва “Буюк дашт мероси” концерт дастури. Намойишлар Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтказилади.

АЙГУЛ ТАТИ,  “АСТАНА БАЛЕТ” ТЕАТРИ ПОСТАНОВКАЧИ-БАЛЕТМЕЙСТЕРИ:

– Уч кунлик гастролимиз “Буюк Дашт мероси” постановкаси билан очилади. Бу дастурда қозоғистонлик хореографларнинг қатор хореографик миниатюраларини намойиш этамиз. Театримизнинг техник хизмати Ўзбекистонга эртароқ йўл олди, аллақачон декорация ўрнатиш ва саҳнани техник ускуналар билан жиҳозлаш устида ишлаяпти.

Бу «Астана Балет» жамоаси учун Ўзбекистонга илк гастроль сафари. Тошкент Катта театри саҳнасида Қозоғистон жамоасининг барча артистлари чиқади. «Астана Балет» етакчи яккахони Дилара Шомаева айтишича, гастроллар – ижодий ишнинг муҳим қисми ва турли юртлар маданиятига яқинлашиш имконияти.

ДИЛАРА ШОМАЕВА, “АСТАНА БАЛЕТ” ТЕАТРИ ЕТАКЧИ ЯККАХОНИ:

 – Биз доим деймизки, санъат ҳаммага тушунарли бўлган, чегара билмас тилдир. Тушуниб етасанки, одамларни кўп жиҳат фарқлаб туради, тил, маданият, менталитет, лекин саҳнага чиқишинг билан ўзинг бўлишдан тўхтайсан ва қандайдир ўзгача, абадий ва барчага ёқимли ниманидир намойиш этасан. Бу қўшимча қувват, илҳом олиш, янги нимадир ўрганиш имкони.

Эслатамиз, “Астана Балет” театри ўзининг олти йиллик тарихида нафақат юртимиз, балки хорижлик томошабин юрагини ҳам забт этган. Жамоа  Россия, Хитой, АҚШ, Озарбайжон, Франция, Италия ва Японияда муваффақият қозонган.

Фото: informburo.kz