Эронда Абай кунлари ўтказилди

Эронда Абай кунлари ўтказилди

Эронда Абай кунлари бўлиб ўтди. Буюк қозоқ шоири ва мутафаккирини у ерда нафақат яхши билишади, бқлки махсус факультативларда Қўнонбоев шеърлари ва фалсафаси ўрганилади, Теҳронда эса адибга ҳайкал ўрнатилган. Эронликлар айтишича, уларга адиб услубигина эмас, у китобхонлар билан бўлишишга ошиққан қарашлари ҳам жуда яқин.

БЛИЦ:

Қўнонбоев шеърларини менга таниш филолог таржима қилиб бердижуда кучли асарлар, айнан “кучли” сўзини қўллаш ўринли. Шуниси ёдимда сақланиб қолдики, унинг сўзларида қўрқув йўқ, у сен билан худди эски танишингдек гаплашади.

Ғазабдан қичқираётган кимса - безарар. Ғазаб билан сукут сақлагандан қўрқ  – бу Қўнонбоев сўзлари ва уларни фарзандларимга тез-тез такрорлайман. Уларда чинакам ҳаётий донолик бор.

Эронда Абай Қўнонбоевни ижоди туфайлигина эмас, фаол ҳаётий позицияси учун ҳам ҳурмат қилишади. Маълумки, адиб ижодининг катта қисми эркаклар ва аёллар тенгҳуқуқлилигига қаратилган. Эроннинг айрим ҳудудларида бу мавзу бугун ҳам долзарблигича қоляпти. Шоирнинг Ислом Республикасида машҳурлигини кўрсатувчи яна бир факт – мамлакат юраги - Теҳронда бироз аввал шоир ҳайкали очилган.

РЕЗА СЕЕДАН, ЭРОН ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ АССОЦИАЦИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

Қозоғистон Эрон учун жуда қадрдон юрт. Абай ҳайкали очилишида Нурсултон Абишевич раҳбарлигидаги делегациянгизни қабул қилиш бизга ҳузур бағишлади, умид қиламизки, меҳмонларимизни яхши кутиб олдик. Эронликлар Қозоғистон адабиётини айнан Қўнонбоев ижоди мисолида билади, ижодий зиёлилик имкониятини ҳам. Ишонаманки, Абай ва унинг шогирдлари шеърияти  халқларимизни кучайтирадибу эса муҳим.

Абай ижодини янада оммалаштириш учун Теҳронда шоирга бағишланган адабий факультативлар ўтказилади. Эронликлар Қўнонбоев шеърларини ўқийди, унинг хулосалари, сақланиб қолган трактатлари билан танишадилар. Шуниси диққатга сазоворки, курс тингловчилари орасида мактаб ўқувчилари ҳам, катталар ҳам бор.

ЭРФАН МОАРЕФВАНД, АБАЙ ҚЎНОНБОЕВ АДАБИЙ ФАКУЛЬТАТИВИ ТИНГЛОВЧИСИ:

– Адабиётга қизиқаман, аммо Қўнонбоев ижоди билан бир йил аввал танишдим. Афсуски, бу улуғ шоир ҳақида илгарироқ эшитмаган эканман. Унинг фикрни ифодалаш манёври ўта аниқ – содда ва равшан. Ишонаманки, Абай – Қозоғистоннинг буюк, аммо ягона бўлмаган поэтик қуввати. Биз - Эрон талабалари ва ёш мутахассислари сизнинг адабиётни янада яқинроқдан ўрганишни истардик.

Қўнонбоев ижодий услубининг форс шоирлариники билан яқинлиги ўсиб келаётган эронликлар авлодига Абайни тез орада очиб беради. Яқин йилларда қозоқ мутафаккири асарлари қўшимча ўқиш учун мактаб дарсликларига киритилиши мумкин. Шу тарзда, юз йиллар ўтса-да, улуғ шоир ўз сўзлари билан Қозоғистон ва Эрон халқлари дўстлиги ҳақида яна муҳим фикрни етказади.