Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик

Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик

Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланмоқда. Йил сайин қозоғистонликларда корейс мусиқаси, киноси, ошхонаси ва тилига қизиқиш ортиб боряпти. Доимий равишда ўз халқи анъана ва урф-одатларига оид турли кўргазмалар, мастер-класслар ўтказаётган корейс маданият маркази туфайли Тонгги мусаффолик мамлакати ҳақида кўп нарсаларни билиб олиш мумкин. Корея маданияти билан танишувнинг яна бир воситаси – мунтазам ўтказилиб келинаётган кинокўрсатувлар.

ЛИ ХЕ-РАН, КОРЕЙС МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ /НУР-СУЛТОН ШАҲРИ/:

- Ҳар ҳафта битта фильмни танлаймиз ва уни ҳафта мобайнида намойиш қиламиз. Бу мутлақо бепул амалга оширилади, барча корейс маданияти ва тилига қизиқувчилар келиб томоша қилиши мумкин. Турли-туман мавзуда - ҳар хил жанрлардаги классикадан замонавий фильмларгача бор. Кино – мамлакат маданияти, ҳаёти билан танишишнинг энг яхши усулларидан, шу боис бизнинг кинонамойишлар пойтахт аҳли орасида жуда оммалашган.

Корея томони ҳам Қозоғистонга жуда қизиқади. Марказ директори Ли Хе Ран айтишича, ижтимоий тармоқлар туфайли Жанубий Кореяда яшовчи кўплаб ёшлар республика ҳаётидан хабардор бўлмоқда ва юртимизга келишни орзусида. Корейс туристлар айниқса табиий манзараси билан дунёга машҳур бўлган Қайинди, Чимбулоқ ва Чорин дарасини кўришга қизиқади.

Фото: weproject.media