Қозоғистон вакили «Болалар Евровидениеси»да иштирок этади

Қозоғистон вакили «Болалар Евровидениеси»да иштирок этади

Қозоғистон вакили «Болалар Евровидениеси»да иштирок этади. Мазкур мусиқий танловда ёш вокал ижрочиси Ержан Максим мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. «Junior Eurovision 2019» 24 ноябрь куни Польшанинг Гливица шаҳрида бўлиб ўтади. Жорий йилда мазкур халқаро беллашувда 19 давлат вакиллари иштирок этади.

Ержан Максим Россия мусиқий шоусида қатнашгач, унинг ижро маҳорати Қозоғистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам миллионлаб инсонлар қалбида акс-садо берди. Энди 12 ёшли ижрочи янги чўққиларни забт этишни орзу қилади.

ДИНАРА АБАКАЕВА, "ХАБАР" АГЕНТЛИГИ” ҲЖ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА ДИСТРИБУЦИЯ  ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

 - “Хабар” агентлиги Европа хабар тарқатиш иттифоқи аъзоси сифатида Қозоғистондан иштирок этиш тўғрисида ўз буюртмасини тақдим этди. Ўтган йили буюртма махсус комиссия томонидан кўриб чиқилганди, жорий йилда ҳам айни шундай процедура амалга оширилди. Натижада, 19 мамлакат, Грузия, Испания, Мальдив ороллари ва биз ўз номзодимизни тақдим этдик.

Эслатамиз, ўтган йили Қозоғистон “Болалар Евровидениеси”да илк марта қатнашганди. Мамлакатимиздан ушбу анжуманда қобилиятли ёш хонанда Данэлия Тулешова иштирок этиб, овоз бериш якунларига кўра олтинчи ўринга эга бўлган.

Фото: m24.ru