Нур-Султон шаҳрида япон маданияти фестивали бўлиб ўтди

Нур-Султон шаҳрида япон маданияти фестивали бўлиб ўтди

Нур-Султон шаҳрида япон маданияти фестивали бўлиб ўтди. Анъанага айланган анжуманда пойтахт аҳли ва меҳмонлари Кунчиқар мамлакатнинг қадимий санъатлари бўйича маҳорат дарсларини кузатди. Масалан, «cедо» япон каллиграфияси ва оригами бўйича. Бундан ташқари, анжуман иштирокчилари «сеги» деб аталган, шаҳматга ўхшаш, мантиққа асосланган япон миллий ўйинида куч синашиш имконига эга бўлди.

САТОКО САЙТО, ИНСОН ИМКОНИЯТЛАРИНИ РВИОЖЛАНТИРИШ ҚОЗОҒИСТОН – ЯПОНИЯ МАРКАЗИ БОШ МУРАББИЙСИ:

 - Биз қозоғистонликларга маданиятимиз ранг-баранглигини намойиш этиш учун энг аввало анъанавий япон санъат турларини танлашни маъқул кўрдик. Санъатнинг бу йўналиши жуда қадим замонлардан буён сақлаб келиняпти. Японияликлар ўз маданиятини эъзозлайди ва асраб- авайлайди.

Фестиваль меҳмонлари Япония миллий колоритини ҳис қила олди. Улар қаршисида анъанавий япон рақслари намойиш қилинди. Масалан, 2020 йилда Японияда ўтказилиши режалаштирилган Олимпиада ўйинларига бағишланган рақслар. У аждодлар билан фахрланишни ўзида акс эттиради.

ХИРОМИ ШИМАСИ, ЯПОНИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ВАКИЛИ:

 - «Бон одори» – анъанавий рақс, японияликлар уни айниқса ёзги анжуманларда ижро этишни ёқтиради. Ва у, назаримда, фестиваль мавзусига жуда мос, шунинг учун айнан шу рақсни ижро этишга қарор қилдик.

Шу билан бирга, Қозоғистонда япон ошхонаси жуда оммалашган. Маданий тадбир меҳмонлари Кунчиқар мамлакат анъанавий таомларини татиб кўрди.

ДАЙСКЕ КИШИГАМИ, ОШПАЗ:

- «Кари райс» аввалбошда Ҳиндистонда пайдо бўлган, бир неча юз йил муқаддам у Японияга кўчиб ўтган ва у япон ошхонасининг анъанавий таомига айланган. Айтиш жоиз, япон кариси ўзидаги турли қўшимчалари билан ажралиб туради.

Япония қадимий, бой анъаналарига эга мамлакат. Бу давлатнинг ўзига хослиги ҳамиша кўпчиликда қизиқиш уйғотиб келган. Фестиваль меҳмонларига замонавий маданиятнинг ҳам турли қирралари кўрсатилди. Масалан, косплэй ва спорт ўйинлари. Бугунги кунда япон анимацион фильмлари ҳам жуда оммалашган. Ташриф буюрганлар янги компьютер ўйинлари ҳақида ҳам маълумот олди. Шунингдек, япон тили бўйича лекция ўқиди.

Фото: fed.sibnovosti.ru