Димаш Қудайберген жаҳонни забт этмоқда

Димаш Қудайберген жаҳонни забт этмоқда

Димаш Қудейберган ижоди бутун дунёда шуҳрат қозонмоқда. Бугун дунёнинг 114 давлатида унинг қўшиқларини билишади, улардан ҳар бирида фан-клуби мавжуд. Қозоғистонлик хонанда мухлислари Францияда учрашув ўтказишади ва ўз кумирлари ҳаётига доир маълумотларни бўлишади. Яқинда мухлисларнинг катта бир гуруҳи Қозоғистонда бўлди ва Димаш ватани билан танишди. Сайёҳлар Нур-Султонда, Алмати ва унинг атрофидаги жойларда бўлишди. Французлар баҳолашича, Қозоғистон энг аввал самимий одамлари, шунингдек, ҳайратомуз табиати билан ёдда сақланиб қолади. Фан-клубнинг барча аъзоси келаси йили юртимизга келишни режалаштирган. Улар ҳамфикрлари билан ўз тассуротларини бўлишди, қўшиқчининг ижтимоий тармоқларидаги фан-саҳифаларида ҳам бу ҳақда ёзишди.

СИЛЬВИ ГАЛЬДЕАНО, ДИМАШ ҚУДЕЙБЕРГЕН ФАН-КЛУБИ АЪЗОСИ:

 - Мен юртингиз билан 1,5 йил аввал, ўзим учун Димашни кашф қилганимда  танишганман. У халқаро ҳамжамиятни Қозоғистонга боришга чорлаганида ҳақ эди, чунки юртингиз ажойиб, ўз тарихи, фольклори, илдизларини сақлаб қолган. Қозоғистон уни танишга, боришга арзийдиган жой. Ғарбда биз ўз илдизларимиз, ўзига хослигимиз билан  алоқани йўқотгандаймиз, Қозоғистонда эса миллий либосларда, от устида юрган одамларни учратасиз. Буларни асраш керак.

САНДРА СКАМАРОНИ, ДИМАШ ҚУДЕЙБЕРГЕН ФАН-КЛУБИ МАЪМУРИ:

 - Ўзимизни худди уйдагидек ҳис қилдик, чунки бизни жуда илиқ кутиб олишди. Меҳмондўст халқи бор гўзал мамлакат. Аслида, биз у ерда юрагимизни қолдирдик ва энди бир нарсани – тезроқ яна қайтишни орзу қиляпмиз.

Қозоғистонлик хонанданинг француз қўшиқчиси билан дуэти ҳақидаги янлигик - мухлислар учун катта хурсандчилик. Димаш ижтимоий тармоқларда ёзганидек, афсонавий Лара Фабиан билан бирга куйлаш ниятида.

Фото: egemen.kz