Абайнинг 175 йиллигига бағишланган челлендж давом этмоқда

Абайнинг 175 йиллигига бағишланган челлендж давом этмоқда

Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигига бағишланган адабий челленж бошқа давлатларда ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Қозоғистонда бошланган тадбир эстафетаси Францияда қабул қилиб олинди. Элчихона қошидаги маданият марказида буюк шоир асарлари ифодали ўқилиб, қозоқ мутафаккири асарларини ўқиш марафонини дипломатлар давом эттирди. Челленжга француз адабиёти фахрий профессори Альбер Фишлер ҳам қўшилди.

Ушбу марафон Франция пойтахтининг таниқли жойларида суратга олинди. Шеърият акцияси иштирокчилари қозоқ шоири ва файласуфи Абай Қўнонбоев мероси жаҳон маданиятининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлашди.

ШАРЛЬ СНЕЖКО, ЧЕЛЛЕНЖ ИШТИРОКЧИСИ:

 - Мен деярли ярим йилдан буён қозоқ тилини ўрганаётганим боис Абай хотирасига бағишланган челленжда иштирок этдим. Тил масаласида анча нарса ўргана олганимни пайқадим. Аммо адабий тилда, шеърият тилида гапириш, Қозоғистон халқи адабий маданиятига  яқинлашишни истардим. Тил ўрганиш жараёнида албатта маданиятни ҳам ўрганасан, шу сабабли бу мен учун муҳим.

Шеърият эстафетаси Россияда ҳам давом этяпти. Россия Федерацияси президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швыдкой ўзи яхши кўрган шеър – “Муз каби совуққон бизнинг ақлимиз...”ни ифодали ўқиди.

МИХАИЛ ШВЫДКОЙ, РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА МАХСУС ВАКИЛИ:

 - Наш холоден ум, наподобие льда. Горячее сердце согреет всегда. Разумности такт, прозорливости терпения в нас рождает тугая узда. Держа в единении ум, сердце и волю, ты к ценности редкой придешь без труда.

Эслатамиз, келгуси йил Қозоғистон Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигини нишонлайди. Мамлакатда халқаро, республика ва минтақавий даражада кўплаб кенг қамровли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.