#ABAI175: Қозоғистонда бошланган челленж жаҳон даражасига чиқди

#ABAI175: Қозоғистонда бошланган челленж жаҳон даражасига чиқди

Абайнинг 175 йиллигига бағишланган адабий эстафета ижтимоий тармоқларда тобора оммалашиб бормоқда. Жаҳоннинг барча қисмларидаги фойдаланувчилар Интернетга қозоқ шоири, инсонпарвар ёзувчи ва файласуф асарларидан парчалар ўқилган видеолавҳаларни қўйишяпти. Мазкур челленж иштирокчилари қаторида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, республика ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев, Евроосиё Ёзувчилар уюшмаси раиси Яқуб Ўмероғлу, хорижлик адабиётшунос, шоир, журналист ва жамоат арбоблари ҳам бор. Буюк британиялик  Абрахам АттА ОгвУ инглиз тилига таржима қилинган Абай асаридан парча ўқиди.

АБРАХАМ АТТА ОГВУ, ПРОФЕССОР (БУЮК БРИТАНИЯ):

-Желсіз түнде жарық ай,

Сәулесі суда дірілдеп.

Ауылдың, жаны — терең сай,

Тасыған өзен күрілдеп.

 

ДАВРОН АБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

-Жігіттер, ойын арзан, күлкі қымбат,

Екі түрлі нәрсе ғой сыр мен сымбат.

Арзан, жалған күлмейтін, шын күлерлік

Ер табылса, жарайды қылса сұхбат.

 

Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги юксак даражада нишонланишини таъминлаш учун мамлакат раҳбари фармонига кўра махсус давлат комиссияси тузилди. Бунда жами 500 тача турли тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган. Илмий-амалий конференциялар, классик асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, нашр этиш ва ҳоказо. “Жидебай-Бўрили” Абай тарихий-маданий ва адабий-мемориал музей-қўриқхонаси модернизация қилинади. Шунингдек, ЮНЕСКО ва ТУРКСЎЙ халқаро ташкилотлари доирасида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Челленж эса ўтган вақт мобайнида умумхалқ тадбирига айланди. Унда катталар ҳам, болалар ҳам фаоллик кўрсатмоқда.