Қозоғистон ва Германиянинг иқтисодий тараққиёти

Қозоғистон ва Германиянинг иқтисодий тараққиёти

Германия Европа Иттифоқидаги Қозоғистоннинг етакчи ҳамкорлари қаторига киради. Жорий йил 4 ойи ичида мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 450 миллион долларни ташкил қилди. Европа давлати мамлакатимизга саноат ускуналари, электр товарлар, автомобиль, медикаментлар етказиб беради. Қозоғистон ҳам ўз навбатида унга металл, кимёвий хом ашё, ферроқотишмалар экспорт қилади. Бугун республикамизда немис капитали иштироки билан 900 дан ортиқ корхона иш юритмоқда. Сўнгги 10 йил мобайнида Германия компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. Европалик ҳамкорлар таъкидлашича, улардаги кичик ва ўрта корхоналар билан бир қаторда йирик концернлар ҳам иш юритиш ниятини билдиряпти. Хорижлик мутахассислар фикрича, мамлакатимиздаги барқарорлик ва қулай инвестициявий иқлим хориж бизнеси учун жозибадор.

ЭДУАРД КИНСБРУНЕР, ГЕРМАНИЯ ИҚТИСОДИЁТИ ШАРҚИЙ ҚЎМИТАСИ МИНТАҚАВИЙ ДИРЕКТОРИ:

 - Иқтисодиётни ривожлантириш ва жадаллаштиришда ҳар қандай давлат учун инвестиция жуда муҳим. Бундан ташқари, инвесторлар туфайли янги иш ўринлари пайдо бўлади. Шунингдек, бу жараён технологиялар кириб келишига имкон туғдиради. Мен Қозоғистонда қулай иқлим шароити мавжуд, деб ҳисоблайман.

Фото: vestikavkaza