Қозоғистонлик Адилхан Макин «Славян бозори» фестивали бош совринига муносиб кўрилди

Қозоғистонлик Адилхан Макин «Славян бозори» фестивали бош совринига муносиб кўрилди

Қозоғистон истеъдодлари дунё саҳналарини забт этмоқда. Ёш вокал ижрочилари бу ютуқлар аввало меҳнатсеварлик ва мақсад сари мунтазам интилишга асосланганини таъкидлайди. Қозоғистонлик Адилхан Макин «Славян бозори» мусиқали фестивали бош совринига муносиб кўрилди. Шунингдек, у жорий йилда таъсис этилган Беларусь Республикаси Президенти мукофоти совриндори. Мураббийлари таъкидлашича, Адилхан томошабин ва танлов ҳакамларини лол қолдирди, улар артист турли йўналишда ҳам аъло даражада ижро эта олишини таъкидлади. Хонанда турли техника ҳамда барча тонлардан эркин ва самарали фойдаланади.

ЯНИС КАЙСИДИ, ВОКАЛ МУРАББИЙСИ:

 - У уч октава диапазонида ижро эта олиши, қуйи ва юқори ноталарда бир хил куйлаши, жуда ёрқин, чиройли ижро этиши барчамиз учун жуда муҳим. Хонанда жуда ўзига хос куйлайди. Бугунги кунда саҳнага чиқиб, ижро этиш етарли эмас, томошабинни ҳайратлантириш зарур. У бу ишни уддалади.

Қозоғистонлик ижрочилар, шунингдек, замонавий украин қўшиқлари танлови “Ёш Галичина”да маҳорат намойиш қилишди. Қуаниш Ерзат ўғли, Мереке Кенжеғулов ва «Қозоқ қизлари» ансамбллари анжуман ғолиб ва дипломантлари қаторига кирди. 

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

-  Давлатимиз Маданият ва спорт вазирлиги орқали талантларга ҳар томонлама ёрдам берди. Бу нарса маданиятда ҳам, спортда ҳам ёрқин ифодасини топди. Ажойиб болаларимиз ўзларини фан соҳасида ҳам ижобий томондан кўрсатди. Бу йил – Ёшлар йили ва уни болалар муносиб кутиб олишди.

Экспертлар таъкидлашича, мамлакатимиз артистлари йирик халқаро саҳнада қозонаётган ғалабалар Қозоғистонда санъат ва маданият соҳалари юқори даражада ривожланганлигининг исботи.

Фото: webinfo.kz