Абайнинг 175 йиллиги нишонланмоқда

Абайнинг 175 йиллиги нишонланмоқда

Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан республика ва халқаро даражада тахминан 5 юзта тадбир ташкил этиш режалаштирилган. Турли илмий-амалий конференция, қозоқ классиги асарларини таржима қилиш ва нашр этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, “Абай” бадиий фильми суратга олинади. Жамоат арбоблари фикрича, буюк шоир ва мутафаккир юбилейи шодиёналари мустақил Қозоғистон янги тарихидаги энг муҳим воқеалар қаторига киради.

МУРАТ АУЭЗОВ, ЖАМОАТ АРБОБИ:

 - Мен Абайни тақдир ўзи бизга тақдим этган, деб ҳисоблайман. У бутун бир халққа гуманизм, тушкунликдан халос бўлиш каби юксак қадриятларни тақдим эта олди. 18-асрдаги қозоқ шоирлари кўпчилиги оғир кунлар келаётганини олдиндан сезган, уни бошдан кечириб,  ўз асарларида тилга олган.  Абай ҳам бундай вазиятдан бохабар бўлган, лекин у бошқалардан фарқли равишда вазиятдан чиқиш учун тинмай йўл излаган ва бу уни мутафаккир сифатида юксакликка олиб чиққан. Даҳолиги шундаки, шу йўлни топа олган.

РОЛЛАН СЕЙСЕНБАЕВ,          ЁЗУВЧИ:

 - Абай китоблари қозоқ, рус ва хорижий тилларда чоп этиляпти. Америкада инглиз тилига таржима қилиб, улкан тўплам чоп этдик. Абай ижодини халқаро саҳналарда таништира боришимиз, оммалаштиришимиз зарур.

САУИТБЕК АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

 - Биз буюк шахсларни ҳурмат қилиб, эъзозлашимиз лозим. Ҳар кимнинг дилидаги, кўнглидаги ҳолат жуда муҳим, деб ҳисоблайман.

Фото: tengrinews.kz