“Қиз Жибек” операси 3D-технологиялари ёрдамида намойиш этилди

“Қиз Жибек” операси 3D-технологиялари ёрдамида намойиш этилди

Миллий санъат дурдонаси. “Астана Опера” театрида 3D-технологиялари қўлланган “Қиз Жибек” операси намойиш этилди. Замонавий техника янгиликлари туфайли халқ лиро-эпик достони янги бўёқларда ижро этилди. Ноёб декорациялар ҳам постановкага томошабоплик бахш этди. Масалан, рассомлар томонидан деярли табиий ўлчамида яратилган шаҳар деворлари. Ёрқин кийимлар, видеоинсталляциялар, чироқлар билан ишлаш ва шубҳасиз, мусиқа ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Энг ўзига тортувчи жиҳат эса яккахонларнинг юксак маҳорати ва оркестрнинг уйғун ижроси бўлди. Театрдагилар таъкидлашича, мазкур постановка – миллий классикага мутлақо янгича назар.

ЕРЕНБАК ТОЙКЕНОВ, АСТАНА ОПЕРА” ТЕАТРИ РЕЖИССЁРИ:

- Миллий опера, айта оламанки, техник планда энг йириги, жуда улкан декорациялар, жуда кўп ўзгариш. Барчага бирдек тушунарли бўлган гўзал опера. Драматик мусиқий спектаклдан тўлақонли опера ишланган. Яъни бу ерда нутқий диалоглар, оҳангдор сўзлашув йўқ, ҳаммаси мусиқий нутққа айланган.

Таъкидлаймиз, машҳур драматург ва ёзувчи Ғабит Мусреповнинг “Қиз Жибек” операси илк маротаба 83 йил илгари қўйилган. Ўша пайтда композитор Евгений Брусиловский қозоқ халқ қўшиқлари, куйлари ва Ибрай, Муҳит, Жаяу Муса ва Таттимбет асарларидан фойдаланган.

Фото: astanaopera.kz