Пойтахтда «Нурсултон Назарбоев: бунёдкорлик даври» фотокўргазма очилди

Пойтахтда «Нурсултон Назарбоев: бунёдкорлик даври» фотокўргазма очилди

«Нурсултон Назарбоев: бунёдкорлик даври». Пойтахтда шу ном остида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти фаолиятига бағишланган бадиий фотокўргазма очилди. Очиқ осмон остидаги галерея бир ой давомида ишлаб туради. 90 нафар фотограф ва рассом ишлари мустақил Қозоғистон тарихидаги асосий воқеаларни ўзида акс эттирган. Кадрларда Элбошининг ижтимоий аҳамиятга эга объектлар очилишидаги чиқишлари ва жаҳон етакчилари билан учрашувларидан лавҳалар акс этган.

ЖАНУЗАҚ МУСАПИР, ШАҲАР МУСАВВИРЛАР ИТТИФОҚИ РАИСИ:

 - Ўйлайманки, суратлар ва мусаввирларимиз яратган картиналар туфайли жаҳоннинг барча қисмларидан ташриф буюрган меҳмонлар учун мамлакатимизнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг бойликлари ҳақида яхшироқ билиб олиш, яқиндан танишиш имкони туғилди.

ЯНА ДИБЕР, ТУРИСТ /ГЕРМАНИЯ/:

-  Биз бу ерда бўлган бир неча кун жуда зўр ўтди. Айниқса, Байтерек – жуда ажойиб. Тунги шаҳарни кезарканмиз, ранго-ранг ёритгичларни кўрдик, бу кишини руҳлантиради. Шаҳарда кўп сурат туширдим. Ўйлайманки, бу ерда ўтган кунлар мобайнида олган таассуротларимни ҳеч қачон унутмайман. Қозоғистонга илк бора келишим, пойтахтда уч кун бўлдик. Қозоғистоннинг турли жойларини, пойтахтнигина эмас, даштларни томоша қилиш ҳам завқли.

Фото: aikyn.kz