Қозоғистон пойтахтида "Осиё садоси" 12-цирк санъати фестивали бўлиб ўтди

Қозоғистон пойтахтида

Ўргатилган жониворлар, жасур ўргатувчилар, сайқалланган трюклар, ёрқин либос ва қувноқ мусиқа. Қозоғистон пойтахтида "Осиё садоси" 12-цирк санъати фестивали бўлиб ўтди. 13 давлатдан келган 60 дан зиёд артист Нур-Султон аҳли ва меҳмонлари олдида ўз истеъдодини намоён этди. Цирк усталари етук чиқишларни  тақдим қилиб, томошабинларга унутилмас таассуротни ҳадя этди. Масалан, фестивалнинг россиялик  қатнашчилари ҳинд раққос филлари билан чиқиш қилди: жониворлар бажарган трюклар Гиннес рекордлар китобига киритилган. Артистлар ижросини халқаро ҳакамлар ҳайъати баҳолаб  борди. Унинг таркибида машҳур актёр Чарли Чаплиннинг ўғли Юджин Чаплин ҳам бор.

КОМИЛА ҲАМИДОВА, ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИСИ, ЎЗБЕКИСТОН:

- Бу фестивалда биринчи марта қатнашишимиз эмас. Лекин арқонда юриш-кўтарилиш номери билан илк бора иштирок этмоқдаман.