Қозоғистонда «The Spirit of Eurasia» замонавий этно-мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Қозоғистонда «The Spirit of Eurasia» замонавий этно-мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Турли халқлар маданияти кесишган ўзига хос майдонча. Қозоғистон пойтахтида «The Spirit of Eurasia» замонавий этно-мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Шаҳар аҳли ва меҳмонлари олдида 14 давлатдан келган 134 мусиқий жамоа чиқиш қилди. Композицияларнинг жонли ижроси этно-фе стиваль қатнашчилари мансуб юрт ҳақидаги интерактиф фильмлар намойиши остида янгради. Томошабин замонавий электрон мусиқа билан уйғунлашган анъанавий чолғуларнинг мафтункор товуши яратган ноодатий оламга кира олди.

ЖАН КАСТЕЕВ, ФЕСТИВАЛЬ БОШ ПРОДЮСЕРИ:

Жорий йилда ташкилотчи сифатида пойтахтда ўтган фестивални Евроосиё континентини тақдим этувчи имкон қадар кўпроқ жамоа билан тўлдиришга интилдик. Евроосиёлик қатнашчиларимиздан ташқари, бу ерда Африка қитъаси вакиллари ҳам бўлади. Зимбабведан келган “Mоkoomba” гуруҳибутун фестивалнинг ёрқин олмоси. Айтиш мумкинки, бунга ўхшаш жамоа нафақат Қозоғистон ва бизнинг шаҳарда, Марказий Осиё ҳудудида ҳали бўлмаган.

«ASHINA» ЖАМОАСИ /ҚОЗОҒИСТОН/:

Гуруҳимиз 2017 йилдан бери бор. Репертуаримизда ўзимиз яратган, шунингдек, қозоғистонлик композиторлар асарлари ҳам бор, турли куйларни ижро этамиз. Мусиқа услубимизни худди «нью-эйж» каби таърифлаш мумкин.

Мусиқий шоу Пойтахт кунига энг томошабоп ҳадя бўлди. таъкидлаймиз, фестиваль Қозоғистонда ўтаётган Ёшлар йилига ҳам бағишлаб ўтказилган.