Қозоғистон пойтахтининг равнақи ҳақида ҳужжатли кўргазма

Қозоғистон пойтахтининг равнақи ҳақида ҳужжатли кўргазма

Қозоғистон миллий архиви кўргазмасида пойтахтимизнинг оёққа туриши ва равнақини кўрсатувчи 100 ноёб экспонат намойиш қилинди. Мазкур тадбир Пойтахт куни шодиёналари доирасида ўтказиляпти. Экспонатлар қаторида архив ҳужжатларидан ташқари, Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази жамғармасидан олинган тарихий нашрлар ва фотохроника кадрлари ҳам бор. Мутахассислар айтишича, уларнинг ҳар бири Нур-Султон шаҳрининг бой солномасини акс эттиради. Шунингдек, пойтахтни Алматидан ўша вақтдаги Ақмўлага кўчиришга боғлиқ воқеалар хроникаси, сўнгги йилларда бош кентимизда бўлиб ўтган кенг кўламли халқаро тадбирлар ҳақида ҳикоя қилади.

ЖАНГЕЛЬДЫ МАХАШОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АРХИВИ ДИРЕКТОРИ:

 - Пойтахтимизда ўтган барча йирик тадбирлар – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи йиғилишларига оид барча ҳужжатлар шу ерда жамланган. Уларни биз албатта ёритамиз, кўрсатамиз. Умуман олганда, пойтахтимиз, унда ўтаётган халқаро тадбирлар туфайли бутун дунё Қозоғистонни тобора яхшироқ таниётганидан бохабарсиз. Муассаса ҳозирда меҳмонлар ва ёшлар учун очиқ.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур ноёб материаллар билан пойтахт аҳли ва меҳмонлари июль ойи охиригача танишиши мумкин.

Фото: ulttykarhiv.kz