Дўмбира куни нишонланди

Дўмбира куни нишонланди

«Дўмбира – қозоқнинг ҳужжати ва бренди, бетакрор қиёфасининг бир қисми”. Бу сўзларни Қозоғистон Биринчи Президенти айтган. Айнан у мамлакатда Дўмбира миллий кунини жорий қилган. Ўтаётган йилда мазкур байрам иккинчи марта нишонланади.

НАРИМА МУХАМБЕТАЛИНА, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:

-  2018 йилда Дўмбира куни таъсис этилди. Биз уни кенг кўламда ўтказганмиз, бу борада тажрибамиз бор, дея оламиз. Жорий йилда ҳам «Қозоқ эли» монументи қошидаги майдонда улкан тадбир ташкил этилади. Концертга тайёргарлик тўлақонли давом этяпти.

«Дўмбира куни» қозоғистонликлар кўнглидан жой олиб улгурди ва мамлакатда кенг миқёсда нишонланади. Жорий йилда Нур-Султон шаҳри аҳли ва меҳмонлари эътиборига ўтган йилдаги каби кенг кўламли концерт тақдим этилади. Иштирокчилар бир неча ҳафтадан буён шунга ҳозирланмоқда. Бош майдонда олти юз нафардан зиёд дўмбирачи таниқли композицияларни ижро этади.

АЙТҚАЛИ ЖАЙИМОВ, ДИРИЖЁР:

-  Дўмбиранинг ўз байрами пайдо бўлгач, бу чолғу асбобининг нуфузи ҳам кўтарилди. Аввал ҳам концерт, танловлар кўп бўларди. Ҳозир эса аввалгидан ҳам зиёда. Дўмбира – шунчаки мусиқий асбоб эмас, у қозоқ халқининг муқаддас мероси.

Ўтган йили Дўмбира миллий куни муносабати билан 2 минг нафар мусиқачи ягона оркестрга бирлашиб, куй ижро этганди. Ўшанда қозоқ даштининг энг таниқли куйлари янграган.

АЙТҚАЛИ ЖАЙИМОВ, ДИРИЖЁР: 26

 - Жорий йилда фақат пойтахт оркестр ва ансамбллари ўз маҳоратини кўрсатади. Минтақалар ҳам бу байрамга қўшилади, албатта. Уларда ҳам оммавий тадбирлар ташкил қилинади.

Эслатамиз, 2018 йилдан бошлаб, Қозоғистон Биринчи Президенти фармонига мувофиқ Дўмбира миллий куни ҳар йили июль ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. Мазкур байрам миллий маданиятни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга йўналтирилган.

Фото: Хабар 24