“Омон бўл, Қозоқ эли!” ватанпарварлик қўшиқлари концерти бўлиб ўтди

“Омон бўл, Қозоқ эли!” ватанпарварлик қўшиқлари концерти бўлиб ўтди

Қозоғистон пойтахтида “Омон бўл, Қозоқ эли!” ватанпарварлик қўшиқлари концерти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Пойтахт кунига бағишлаб ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг 20 нафар ижрочиси – ном қозонган санъаткорлар ва ёш артистлар иштирок этди. Нуржамал Усенбаева, Бағдат Самединова, Айгул Қўсанова, Естай Муқашев ва бошқа эстрада юлдузлари шулар жумласидан. Байрам оқшоми меҳмонлари эътиборига халқимиз олтин меросидан жой олган мусиқий композициялардан ташқари замонавий муаллифларнинг янги асарлари ҳам тақдим этилди. Мазкур концерт ҳар йили пойтахт академик филармонияси яккахонлари томонидан ташкил қилинади. Шуни ҳам таъкидлаш жоиз, тадбирдан мақсад – мамлакатимиз тарихий-маданий меросини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва оммалаштиришдан иборат.

ГУЛНУР ЖАҚСИЛИҚОВА, НУР-СУЛТОН ШАҲАР АКАДЕМИК ФИЛАРМОНИЯСИ СОЛИСТИ:

 - Ҳар сафар саҳнага кўтарилиш инсон қалбини ҳаяжонга солади.  Айниқса, бугунги концертимиз, у пойтахт кунига бағишланган, биз ватанпарварлик қўшиқларини ижро этамиз. Жуда ҳаяжонли.  Ҳар бир томошабинга туйғуларимизни юқтира олишимиз керак. Улар бизнинг қалбимиздагини ҳис этиши даркор. Бу концерт ҳар йил ташкил қилинади. Филармонияда ишлаётганимга икки йил бўлди. Иккинчи марта мазкур концертда иштирок этяпман. Бугун мен Байғожиннинг “Она ерим – қўшиғим макони” ашуласини ижро этаман.