«Абай» миллий операси Ўзбекистонда тақдим этилади

«Абай» миллий операси Ўзбекистонда тақдим этилади

Қозоқ мусиқий санъатининг дурдонаси бўлган «Абай» миллий операси Ўзбекистонда тақдим этилади. «Астана Опера» театри жамоаси навбатдаги гастролга жўнаб кетяпти. «Маънавий янгиланиш» доирасида ўзбек санъатсеварларига намойиш этиш учун ушбу машҳур асар бежиз танланмади. Асар бир вақтнинг ўзида қозоқ маданиятининг тўрт нафар иқтидорли арбобларини таништиради. Булар – асарнинг бош қаҳрамони Абай, либретто муаллифи Мухтар Ауэзов ҳамда буюк бастакорлар Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидий. Театр жамоаси мазкур асар қозоқ маданиятини жаҳон миқёсида муносиб тақдим этишига ишонади. У Абайнинг маънавий оламини очиб беради ва анъаналарни намойиш қилади.

ЕРЕНБАК ТЎЙКЕНОВ, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ РЕЖИССЕРИ:

-  «Абай» - энг яхши миллий опералардан бири. Шунинг учун ҳам биз уни бутун дунёга кўрсатишимиз зарур. Умуман олганда, операларимизни хорижлик томошабинлар ҳамиша ҳаяжон билан қабул қилади. Бу операнинг келажаги улкан. Қайси мамлакатда намойиш этсакда, юқори баҳолашади.

Артистлар, мусиқачилар, костюм усталари, гримчилар ва техник қисм мутахассислари. Тошкентга 200 кишилик таркибдаги  гуруҳ йўл олиши режалаштирилмоқда. Операни бор ҳашамати билан намойиш этиш учун мутахассислар 30 тонна атрофида декорация олиб боришади. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ «Абай» миллий операси Италиянинг ГЕнуя шаҳридаги «КАрло ФелИче» театрида қўйилган. Ўзбек томошабинларига шунингдек, «Мадам Баттерфляй» операси ҳам намойиш қилинади. Спектакллар намойиши июль ойида бўлиши кутилмоқда.

Фото: astanaopera.kz