Нур-Султан – Марказий Осиё балети пойтахти

Нур-Султан – Марказий Осиё балети пойтахти

Кўпсоатли машаққатли репетициялар, ёрқин, сайқалланган чиқишлар ва ўз устида доимий ишлаш. Милана Буканованинг ҳар бир куни, худди “Астана Балет” театрининг бошқа артистлариники каби, хонадаги тутқич олдидан бошланади. Бошлаш олдидан, қоида бўйича, чигилёзди машқлари. Сўнг репетиция – мураккаб пируэтлар, элементлар, техника устида ишлаш. Кўзгу қаршисидаги барча ҳаракатлар такомилига етади. Чунки бундай амалиётни раққоса омадли карьера калити, деб билади. Бугун ёш балерина – театрнинг талаб юқори бўлган яккахонларидан бири.

МИЛАНА БУКАНОВА, АСТАНА БАЛЕТТЕАТРИ ЯККАХОНИ:

- Спектаклларда қатнашдим, “Щелкунчик”, Мукарам Авахрининг “Соломея” спектаклларида якка ва оммавий рақсларда чиқдим, “Кармен” балети яккахонларидан бири бўлиб, кўк Карменни ўйнадим. Бразилиялик хореографимиз Риккардо  Амаранте постановкаларида якка партияларим бор. Репертуаримиз ранг-баранг, биз классик, неоклассик рақсларни, қозоқ халқ рақсларини ижро этамиз. +

2013 йилда Қирғиз Миллий Консерваторияси битирувчиси қатъий саралаш танловидан осонгина ўтиб, ўзига хос “Астана Балет” театр труппаси таркибига олинади. Бугунги кунда қўшни давлат қизи жамоа билан бирга дунёнинг энг машҳур театрлари саҳналарида чиқиш қилади.

МИЛАНА БУКАНОВА, АСТАНА БАЛЕТТЕАТРИ ЯККАХОНИ:

Менимча, пойтахтимиз Нур-Султанни Марказий Осиё балети пойтахти, дейиш мумкин, бунинг учун имкон етарли. Пойтахтимизда “Астана Балет, Астана Опера”дек икки ажойиб театр бор, яъни бу янги жиҳоз, янги технологиялар, ишлаш ва ривожланиш учун барча шароит, дегани. Гастролга чиқиш, қозоқ маданиятини хорижда кўрсатиш имкони бор. Театримиз тез-тез, йилида 5-6 марта гастролга чиқади ва бу катта тажриба ҳамдир.

 МАЙРА ҚАДИРОВА,  АСТАНА БАЛЕТТЕАТРИ ПЕДАГОГ-РЕПЕТИТОРИ:

- Театримизга келадиган артистлар, ҳақиқатан ҳам, артист, балерина сифатида жаҳон даражасига чиқади, чунки репертуаримиз, чиндан-да, ўзини кўрсатишга имкон беради. Фақат репертуар эмас, жамоа билан ишлаш ҳам муҳим, жамоамиз хорижий педагогларни машғулот ўтишга таклиф қилади, мастер-класслар турли услубларда ўтилади. Бу мактаб келгусида барча ўрганганларини саҳнага олиб чиқиш имконини беради.

Таъкидлаймиз, бугун “Астана Балет” театри жамоаси бутун дунёда мухлисларига эга. Унинг бетакрор ва турли жанрдаги репертуари нодир мумтоз дурдоналар ва замонавий хореографик постановкалар билан мунтазам тўлдириб борилади.

Фото: astanaballet.com