Манғистауга амал келди

Манғистауга амал келди

Ҳар йили 14 мартда Манғистау вилоятида анъанавий равишда нишонланадиган Амал байрами халқаро мақом олади. Бу йил байрам кенг кўламда байрам қилинади. Унга Қозоғистондангина эмас, қўшни давлатлар - Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркиядан ҳам санъаткорлар таклиф қилинади. Бу йирик тадбирга жаҳонга машҳур олимлар ҳам таклиф қилинган. Ақтауда бошланадиган халқ сайли Ақшукур қишлоғида давом этади, сўнгра Ўтпан тоғларига кўчади. «Буюк кўчиш» кўриниши томошабинлар қаршисида бор гўзаллиги билан намоён бўлади. Ва кенг кўламли, қизиқарли маданий тадбирга айланади.  Амал – баҳорни кутиб олиш байрами, бугунги кунда у фақат Ғарбий Қозоғистонда сақланиб қолган.

ПАНИЯ САРМУРЗИНА, ВИЛОЯТ МАДАНИЯТ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Тоғ устида 40 та ўтов тикилади. Меҳмонлар кўчманчиларнинг намат уй-жойи билан танишиши мумкин. Шунингдек, тоғ тепасида ҳунармандлар республика ярмаркаси ҳам бўй кўрсатади. Жирчилар ва халқ қўшиқлари ижрочилари санъати намойиш қилинади. Йиғилганлар байрам сайлида бевосита иштирок этиб, миллий беллашувларга гувоҳ бўлади.

БЕКБОЛАТ ТЎЛЕГЕНУЛИ, ДАВЛАТ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ҚЎРИҚХОНАСИ БЎЛИМИ МУДИРИ:

-  Бу – халқ байрами. Уни хорижлик меҳмонлар албатта томоша қилиши зарур. Ушбу кунда асл қозоқ анъаналари, либослари, халқона қиёфа кўрсатилади. Аслини айтганда, олимлар учун очиқ осмон остида музей яратилади. Ўйлайманки, Ғарбдан, Европадан келганлар учун бу жуда қизиқарли бўлади.

Фото: martebe.kz