“Қозоқ хонлиги” сериалининг иккинчи мавсуми тайёр

“Қозоқ хонлиги” сериалининг иккинчи мавсуми тайёр

Қозоқ давлатчилигининг оёққа туриши тўғрисида тарихий ҳикоянинг давоми шу ойнинг ўзида кенг прокатга чиқади. “Қозоқ хонлиги. Олтин тахт” сериалининг иккинчи мавсуми Буюк Дашт учун юз берган жанглар ҳақида ҳикоя қилади. Картина Алмати вилоятида, Жанубий Қозоғистон яйловларида суратга олинган. Бу ерларда Керей ва Жанибек хонларнинг қароргоҳи тикланган. Сюжетнинг асосий саҳналари эса Туркистон ва Тароз шаҳарларида суратга олинган. Фильм режиссёри Рустем Абдрашевнинг айтишича, иккинчи мавсумда Қозоқ хонлиги бунёд этилишининг муҳим босқичи – иқтисодий ва маданий марказ бўлган Сиғаноқ шаҳрининг забт этилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу лента 10 серия давомида ана шундай тарихий воқеалардан ҳикоя қилади.

РУСТЕМ АБДРАШЕВ, РЕЖИССЕР:

Жанибек ва Керей – қозоқ халқининг мардлиги, ифтихорини акс эттирган буюк тарихий шахслар сериалнинг марказий фигуралари бўлишган. Биз бу ерда Қосим хон ва Бурундуқ хонларни ҳам тасвирлаймиз. Иккинчи мавсумда экшн ҳам, саргузаштлар руҳи ҳам кўпроқ бўлади. Ўйлайманки, бу томошабинларга манзур бўлади.

Фото: ult.kz​