Димаш Кудайберген ва Данелия Тулешова “The World's Best” телешоуси қаҳрамонлари

Димаш Кудайберген ва Данелия Тулешова “The World's Best” телешоуси қаҳрамонлари

Қозоғистонлик иқтидорли ёшлар Американи забт этмоқда. Димаш Кудайберген ва Данелия Тулешова нуфузли “The World's Best” телешоусида иштирок этишди. Дарвоқе, танловда Димаш французча қўшиқни ижро этди. У  таниқли ҳакамларнинг тик туриб, қарсак чалишларига эришди. Бир қўшиқда 5 октава – бундай ноодатий диапазонни Ғарб ҳали эшитмаганди. Истеъдодли ижрочимиз жами 100 баллнинг 98 тасига эга бўлди.

12 ёшли Данелия Тулешованинг чиқиши ҳам бундан кам бўлмади. У Андра Дэйнинг “Rise Up” қўшиғини ижро этди. Қизалоқнинг ижросидан ҳакамлар кўзига ёш қалқди. Таниқли Голливуд актрисаси Дрю Берримор ўз ҳаяжонини яшириб туролмади. Данелиянинг овозига мафтун бўлган ҳакамлар уни “вокал мўъжизаси” деб аташди. Овоз бериш натижаларига кўра Данелия 96 балл тўплади.

ДАНЕЛИЯ ТУЛЕШОВА, ХОНАНДА:

- Шоуга оз вақт қолганида мен Димаш ҳам бу лойиҳада қатнашишини эшитиб ҳайратландим. Чунки шартнома шартларига кўра, биз мулоқотда бўлмаслигимиз керак эди, у ҳам, мен ҳам бир-биримиздан бехабар бўлганмиз. Учрашганимизда иккимиз ҳам бир хил туйғуни ҳис қилдик. Бир-биримиз учун хурсанд эдик, мусобақалашишга тўғри келганидан бироз хафа ҳам бўлдик.

Ҳозир Данелия АҚШда, “The World’s Best” промокампаниясининг махсус меҳмони бўлиб турибди. У Америкадаги машҳур телеканалларнинг оммабоп телешоуларида иштирок этади. 12 ёшли қозоғистонлик қиз ўз келажак режалари билан бажонидил ўртоқлашади. Тез орада ёш истеъдод эгаси ўз яккахон альбомини тақдим этади. Айни пайтда у ўзининг шахсий кийим-кечак тармоғини ишга туширган.

Фото: 24.kz